«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:12
ЎЗO‘Z

Деҳқонободда «Ласетти» автомобили «Камаз»ни ағдариб юборди

11 окт, 18:41 4 885 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Деҳқонободда «Ласетти» автомобили «Камаз»ни ағдариб юборди 11 октябрь куни соат 4:00 атрофида Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида М-39 «Олмаота—Тошкент—Термиз» йўлининг Гумбулоқ қишлоғи ҳудудидан ўтган 1262-километрида «Камаз» юк машинаси ва «Ласетти» автомобили иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлган ва 1 киши шифохонага жойлаштирилган.

«2019 йил 11 октябрь куни соат 04:00ларда Деҳқонобод тумани Гумбулоқ қишлоғи худудидан ўтган «М-39» рақамли «Олмаота-Тошкент-Термиз» йўналишидаги халқаро автомобил йўлининг 1262-км.да «Ласетти» русумли 75 R 488 НА давлат белгили автомашина Термиз шаҳри томондан ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «Камаз» русумли 75 Т 303 НA давлат рақам белгили юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада уч нафар шахс ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Бир нафар шахс эса турли даражадаги тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Фото: Telegram / @kashuvd
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ҳодиса юзасидан маълумот берди ва ушбу ЙТҲ 4 кишининг ўлимига сабаб бўлганини маълум қилди.

«11 октябрь куни соат 04:00лар атрофида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Гумбулоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Олмаота – Тошкент – Термиз» йўналишидаги халқаро автомобил йўлининг 1262-километрида «Ласетти» ва «Камаз» русумли автомашиналар тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Автоҳалокат оқибатида жами 5 нафар фуқародан 4 нафари воқеа жойида вафот этган. Бир нафари, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Ҳурлик» маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган Х.Б. Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Беморга «Ўнг билак суягининг типик кисмидан ёпиқ синиши» ташхиси қўйилган. Айни пайтда шифокорлар унга даво муолажаларини кўрсатмоқда.

Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 424
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар