«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:48
ЎЗO‘Z

Германия элчиси муфтий қабулида бўлиб, ўзининг саволларига жавоб олди

10 окт, 21:09 2 892 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Германия элчиси муфтий қабулида бўлиб, ўзининг саволларига жавоб олди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Германия давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди. Учрашувда муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани, Диний идоранинг халқаро алоқалари ривожланиб, диний соҳа ходимлари АҚШ, Россия, Украина давлатларидаги тадбирларида фаол қатнашаётгани гапириб берди. Бундан ташқари, нуфузли ташкилотлар, хорижий давлатлар мусулмонлари идоралари ва элчихоналари билан алоқалар тараққий этаётганига катта урғу қаратди.

Элчи Гюнтер Оверфельд жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратди:

– Элчихона вазифаларига диний ташкилотлар ва етакчилар билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини яхшилаш ҳам киради. Шу мақсадда, биз Ўзбекистондаги диний ташкилотлар билан муносабатларни ўрнатишдан манфаатдормиз.

Айни пайтда Ўзбекистонда 400 минг киши немис тилини ўрганмоқда, 50 дан ортиқ турли йўналишларда келишувларга эришилган. Иқтисодий алоқалар 20 фоизга, савдо айланмаси 56 фоизга кўтарилган. Табиийки икки давлат раҳбарларининг ҳамкорликда олиб борган ишлари мана шундай муваффақиятларга замин бўлди.

Ўзбекистонлик диний соҳа ходимлари меҳнат мигрантларининг имон-эътиқоди мустаҳкамлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайман. Биз ҳам бундай ишларда яқиндан ёрдам беришга тайёрмиз. Германияда ҳам ўзбек маданий марказлари, миллий меросига оид асори атиқалар жуда кўп. Бу йил Ўзбекистондаги фаолиятимга икки йил тўлди. Шу давр ичида мамлакатингиз жуда катта натижаларга эришганига гувоҳ бўлдим. Хусусан, ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Ислом дини маърифатини ўргатиш ва ривожлантириш борасида жуда катта ишлар қилинди. Ташкил этилаётган турли халқаро марказлар ва илмий-тадқиқот муассасалари фикримни тасдиқлайди, - деди элчи жаноблари.

Учрашув давомида жаноб Оверфельд ўзини қизиқтирган бир қатор саволларга муфтий ҳазратларидан тўлиқ жавоб олди.

Манба: muslim.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар