«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:39
ЎЗO‘Z

Қидирувдаги “таътил” узоққа чўзилмади

10 окт, 17:36 3 013 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қидирувдаги “таътил” узоққа чўзилмади Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 20.04.2017 йилдаги қарорига асосан қўзғатилган ижро иши бўйича қарздор Бурхон Шокиров уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун ундирувчи М.Шокировага 20 ой давомида 7 млн. 480 минг сўм алимент пулларини тўламасдан келган.

Алиментдан қарздорликни ундириш мақсадида давлат ижрочиси қарздор рўйхатга қўйилган Қўқон шаҳар, Рудакий кўчаси, 17а-уйга бир неча маротаба бориб ҳам топа олмаган ва кейинчалик қарздордан қасддан яшаш манзилини ўзгартириб олганлигини аниқлаган.
Бу ёқда, Б.Шокировнинг уч нафар вояга етмаган фарзандлари моддий ҳимояга муҳтож.

Давлат ижрочиси томонидан 20.08.2019 йилда қарздор Б.Шокировга нисбатан қидирув эьлон қилиниб, қарор ижроси Қўқон шахар ИИБ ва Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими қидирув бўйича тезкор ходимларига топширилган.

Ўтказилган тадбирлар натижасида қарздор Б.Шокиров 2019 йил 9 сентябрь куни янги кўчиб борган хонадонидан ушланиб, Қўқон туман маъмурий судига келтирилди ва суд унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлашни лозим деб топди.

Қарздор ота Б.Шокиров қонунга итоатсизликда ифодаланган ҳаракатлари учун ўзига тайинланган маъмурий жазодан тўғри хулоса чиқариб олмаган тақдирда уни келгусида жиноий жавобгарлик “қучоқ очиб” кутиб олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 86
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 189
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 148
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар