«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:26
ЎЗO‘Z

Қизиқарли ва «сеҳрли» кучга эга қарор: Тўйларни тартибга солиб бўладими?

10 окт, 00:30 3 058 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қизиқарли ва «сеҳрли» кучга эга қарор: Тўйларни тартибга солиб бўладими? Парламент палаталари Кенгашларининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори Сенатда тасдиқланди. Куни кеча ушбу қарор ижросига қаратилган низом интернетда тарқалди.

Ижтимоий муносабатларнинг таркибий қисмлари бўлган ҳуқуқий ва ахлоқий муносабатларнинг ўзига хос табиати бор. Мисол учун ахлоқни ҳар ким ҳар хил тушунади. Ким учундир одоб-ахлоқ муҳим бўлса, айримлар учун акси бўлиши мумкин.

Тўйда ликиллаб ўйинга тушган келин-куёвни хатти-ҳаракати ким учундир ахлоқ нормаларига мос эмас, ким учундир эса бунинг акси. Шу ва шунга ўхшаш муносабатларни фақат ва фақат тушунтириш, ташвиқот-тарғибот йўли билан бартараф этиш мумкин. Тўйда пулдан «пулчамбар» ясаб кимнингдир бўйнига илиб қўйиш бу ҳуқуқбузарлик — миллий валютага нисбатан ҳурматсизликдир.

Удумга кирган тўйни сценарийсидан тортиб, бошқа икир-чикирларигача ҳуқуқий нормалар орқали курашишга тўғри келадиган ҳолатлар ҳам бор. Масалан: фотограф, санъаткор ёки бошқа хизмат кўрсатувчи, шунингдек, иш бажарувчи давлат томонидан ўрнатилган солиқларни тўламаганлик учун, тўйхона ва ресторан эгаси эса, даромадларини яширганлик учун, тўй қилувчи даромадларини легаллаштирганлик, декларация қилмаганлик учун, ҳайдовчи лицензия олмаганлик учун ва ҳок.

Буларнинг барчаси аслида амалдаги қонунларимизда тартибга солинган. Бироқ, шу қонунларни ижросини таъминлашни уддалай олмаяпмиз. Қани ҳар бир тизим ўзига юклатилган юқоридаги ҳолатларга қарши курашишни зиммасига олганда, масъулиятни ҳис этганда, сенат ижрони таъминлашдек қатор ижро ҳокимиятининг ваколатига оид масалаларни ўзига олмас ва бундай қарор ва низом ишлаб чиқмас эди.

Агар дунё тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, давлат хизматчилари учун даромадларнинг кучли декларация тизимини ва ижро механизимини жорий этмасдан, рўйхатсиз бизнесни имкон қадар бартараф этмасдан, қора бозорни чеклаш чораларини кўрмасдан туриб, бундай тартиб қоидаларни жорий қилиш, бино фундаментини қурмасдан аввал деворини кўтариб, томини ёпишга киришиш кабидир.

Сир эмас, жамиятдаги муносабатлар ахлоқ нормаси ёки ҳуқуқ нормаси билан тартибга солинади. Хўш, тўй ва маросимлардаги дабдабабозлик каби маънавий масалалар қайси бир норма билан тартибга солинади? Албатта, жамиятда ўрнатилган ахлоқ нормалари асосида. Борди-ю ҳуқуқ, мажбурлов нормалари асосида тартибга солинса, аҳолининг айрим ҳақ-ҳуқуқларига зид бўлиб, кутилган натижани ҳам бериши амримаҳол.

Асосий қонунимизнинг 54-моддасида мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади деб белгиланган. Агар маълум бир маблағ ва пули бор кишини биз ўша маблағ ёки пулнинг эгаси, мулкдори деб ҳисобласак, унда маблағни тўйга сарфламоқчи кишига қандайдир бир тарзда чеклов қўйиш ҳуқуқига ҳеч ким эга эмас. Ҳатто Сенат ҳам. Қачонки, Конституциямизнинг юқоридаги каби нормалари амалда бўлса.

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, Сенат қарори юртимизнинг марказий шаҳарлари ёки аҳолининг маълум бир тоифалари учун чиқарилган, десак муболаға бўлмайди. Масалан, кўпгина ҳудудларда бўладиган тўйларга амалда ҳам 200 нафар, ошларга 250 нафар киши иштирок этмайди. Мисол учун, республикамизнинг меҳнат муҳожирлари фаол бўлган 54 та тумандаги қатор қишлоқлар ёки маҳалларда ошга 100 киши келса, тўй эгаси хурсанд бўлади. Агар дўппини бошдан олиб чуқур ўйлаб кўрилса, айни пайтда аҳолининг жуда катта қисми тўй ва маракаларни дабдабабозлик, исрофгарчилик ва шуҳратпарастлик билан ўтказмаслиги маълум бўлади.

Қарорни ўқиб, яна қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

Аҳоли онгини ўзгартишга даъвогар — «сеҳрли» қарор:

Қарор ва низом кучга кириши билан кутиладиган натижа:

Қарор ва низом кучга кириши билан келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар:

Тарихдан маълумки, бу каби қарорлар ҳам бир неча бор қабул қилинган, лекин натижа бермаган.

Исрофгарчилик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, ортиқча сарф-харажатлар, кўрпага қараб оёқ ўзатмаслик ва ҳок. кабилар жамиятимиздаги иллатлар саналади. Лекин, пул-маблағ топиш қай даражада тадбиркорлик, ишбилармонлик,тадбирли кишларга хос ҳолатлар ҳисобланса, уни ўз ўрнида ақл билан сарфлаш ҳам тадбиркорлик, ишбилармонлик, тадбирлийлик белгисидир. Афсуски, Оллоҳ барчани бирдек қобилият ва бир хил ўй-фикр юритадиган этиб яратмаган...

Хулоса шуки, жамиятда шаклланган ахлоқ қоидалари ахлоқ нормалари билан тартибга солинса, мақсадга мувофиқ бўларди. Яна ким билади дейсиз...

PS: Юқоридагилар қарорни ўқигандан кейинги шахсий мулоҳазаларим холос.
Тўйлар муборак!
Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар