«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 19:25
ЎЗO‘Z

Собиқ маданият вазири Баҳодир Аҳмедов янги лавозимга тайинланди

09 окт, 22:43 605 Жамият
Собиқ маданият вазири Баҳодир Аҳмедов янги лавозимга тайинланди
Ҳукумат қарори билан Баҳодир Аҳмедов Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятининг раҳбари лавозимига тайинланди.

У айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибиятининг Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ислоҳотлар таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Баҳодир Аҳмедов 1973 йилда туғилган бўлиб, 1996 йилда Тошкент электротехника алоқалар институтини, 2007 йилда эса Президент қошидаги Давлат бошқарув академиясини битирган.

У турли йилларда Олмазор тумани маданият ва спорт ишлари бўлими мудири, Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи, Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари, Маданият ва спорт ишлари вазири (2014-2017 йилларда), Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов яқинда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган Абдурашид Жўрабоевнинг ўрнини эгаллади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахтиёр Сайфуллаев Маданият вазири лавозимига тайинланди 09 авг, 22:13
  • Маҳмуд Муродов Маданият вазирлигининг илк раҳбари бўлди 24 фев, 16:17
  • Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди 17 фев, 06:00
  • Рустам Азимов Молия вазирлигидан кетди 15 дек, 12:45
  • Баҳодир Ҳодиев ТДИУ ректори бўлди 18 май, 11:48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нима учун яшил банан сариғидан яхшироқ? 15 окт, 19:06 5
  • Тарғибот ўз самарасини берди 15 окт, 18:53 114
  • Энди давлат нон нархига умуман аралашмайдими? 15 окт, 18:43 142
  • Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурни сафарда мағлубиятга учратди 15 окт, 18:42 225
  • Ўзга сайёраликлар борлигига ёхуд Жуманазар акага ишониш учун 10 сабаб 15 окт, 18:18 404
  • 5 сонияда нокаут бўлган UFC жангчиси реванш истагида 15 окт, 17:53 209
  • Алимент тўлашдан бўйин товлашнинг оқибати 15 окт, 17:49 179
  • Хабиб Нурмагомедовнинг менежери қўлга олинди 15 окт, 17:28 542
  • Пулларингиз қаёққа ғойиб бўляпти? 15 окт, 16:56 363
  • 16 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти? 15 окт, 16:35 296
  • Бўлимлар