«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 19:16
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: "Уйларнинг сонини кўпайтириб, нархини пасайтириш керак"

09 окт, 21:53 999 Жамият
Шавкат Мирзиёев: "Уйларнинг сонини кўпайтириб, нархини пасайтириш керак"
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Тошкентнинг Олмазор туманида қурилиши давом этаётган Olmazor Business City ишбилармонлик маркази қурилишини бориб кўрди.

Қурувчи ва мутасаддилар билан суҳбаталашаркан, Президент инновацион, энергия тежамкор технологияларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

«Уйлар сонини кўпайтириш, энергияни тежаш орқали турар жойлар нархини арзонлаштириш керак. Бунинг учун қурилиш материаллари, базалт толаси ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириб, ҳар бир ҳудудга етказиб бериш зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари қурилаётган уйлардаги хонадонларнинг бўлажак эгаларига малакали, сифатли хизмат кўрсатиш лозимлигини ҳам алоҳида уқтирган.

«Қуриш бу биринчи қадам. Асосийси — малакали эксплуатация. Уйларга, одамларга сифатли хизмат кўрсатиш, муҳандислик ускуналаридан самарали фойдаланиш зарур», — дея қўшимча қилди Президент Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълумот учун, Olmazor Business City ишбилармонлик маркази Кичик ҳалқа йўли ва Янги Олмазор кўчаси оралиғидаги қарийб 24 гектар ҳудудда 2019 йил бошидан бери қурилмоқда. Майдон 6 та лотга бўлинган — биринчи ва иккинчи лотларда савдо маркази, офислар ва кўнгилочар масканлар, учинчи, тўртинчи ва бешинчи лотларда 2 100 хонадонга мўлжалланган 28 та кўп қаватли уй, олтинчи лотда 300 ўринли боғча ҳамда 500 ўринли мактаб қурилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди 29 июн, 06:35
  • Мирзиёев Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди (фото) 10 май, 15:46
  • Президент Нукусдаги боғча ва поликлиника фаолияти билан танишди (фото) 16 ноя, 22:36
  • Юнусободда «Business city» қурилади 27 окт, 00:03
  • Президент Сергели туманидаги янги кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди 10 фев, 12:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нима учун яшил банан сариғидан яхшироқ? 15 окт, 19:06 5
  • Тарғибот ўз самарасини берди 15 окт, 18:53 114
  • Энди давлат нон нархига умуман аралашмайдими? 15 окт, 18:43 142
  • Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурни сафарда мағлубиятга учратди 15 окт, 18:42 225
  • Ўзга сайёраликлар борлигига ёхуд Жуманазар акага ишониш учун 10 сабаб 15 окт, 18:18 404
  • 5 сонияда нокаут бўлган UFC жангчиси реванш истагида 15 окт, 17:53 209
  • Алимент тўлашдан бўйин товлашнинг оқибати 15 окт, 17:49 179
  • Хабиб Нурмагомедовнинг менежери қўлга олинди 15 окт, 17:28 542
  • Пулларингиз қаёққа ғойиб бўляпти? 15 окт, 16:56 363
  • 16 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти? 15 окт, 16:35 296
  • Бўлимлар