«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:59
ЎЗO‘Z

Ҳоким қонунни ҳурмат қилмайдими?

09 окт, 16:50 3 813 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳоким қонунни ҳурмат қилмайдими? Фото: Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов
Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов — замонамиз қаҳрамони. Унинг юртимиз олдидаги «хизмати» беқиёски, ҳатто тўрт дона маккажўхорини ҳам бюджетга тушишига ғамхўрлик қилади, ўзгалар илиб кетишига йўл қўймайди. Бу йўлда аччиқ-нордон ва «ширин» сўзларини аяб ўтирмайди...

Аслида бировникидан сўрамасдан игна олсанг ҳам бу ўғрилик. Ўғрилик эса жиноят. Бу иллатнинг касофати ҳақида ҳозир лекция ўқиш шарт эмас.

Хўш, ҳоким Равшан Комилов зимдан олиб қараганда нотўғри иш қилмадику, нега авом ундан норози? Нега бир зумда интернет юлдузига айланган туман раҳбари манзилига аччиқ шарҳлар оқими йўналтирилмоқда?

Биринчи сабаб. Бу типдаги ҳокимлар учун оддий халқни ҳақорат қилиш, уни менсимаслик одатий ҳолат. Улар фақат ўзидан катта мансабдорга бўйин эгмоғи мумкин, илло оддий халққа эмас. Ўша фарғоналик машҳур ҳоким ҳам давлатимиз раҳбари ва сенаторлардан ўтиниб (!) узр сўради, аслида халқдан ҳам кечирим сўрамоғи ҳам шарт эди.

Миришкор тумани ҳокими ҳам (агар узр сўраб чиққудек бўлса) оддий одамларга мурожаат қилмоғи даргумон. Узр катта эҳтимол билан бошқа манзилга йўналтирилади.

Иккинчи сабаб. Ҳоким ўзини арзимас ўғриликка ҳам қаршидек кўрсатяпти. Хўш, мансабдорлар бу иллатга шу даражада қарши экан, нега коррупция деган иллат бизда ҳамон мавжуд? Чорак аср давомида миллиардларни чет элга ташиган ва бугун асл юзи ошкор бўлганларга ҳам ҳоким бува бир нима дея оладиларми? Ёки у кишининг чиройли сўзлари ва ўткир қамчиси фақат оддий халқ устида ўйнайдими? Ҳокимларнинг ўзичи, «ўғрилик» қилишмайдими?

Учинчи сабаб. Ҳоким қонунни билмайдими? Бизда ким, қандай турда жиноят қилишдан қатъи назар у Ўзбекистон қонунлари асосида жазоланади, ҳукмни суд чиқаради. Ҳоким қонун чиқарувчи ҳам, жазоловчи ҳам эмас. Ўғирлик ҳақида тегишли жойга айтиши лозим ва шу етарли. Унинг мансаби жазолаш ва ҳақорат қилиш ваколатини бермайди. Туманнинг биринчи раҳбари қонунга беҳурматлик қилса. Қолганларга нима дейсиз?

Тўртинчи сабаб. Катта ёшли одамни ёш набиралари олдида обрўсизланишига ҳоким айбдор. Катта инсон учун авлодлари олдида шарманда бўлишдан оғирроқ жазо бўлмаса керак.

Шу ўринда бизда ҳокимларга нима етишмайди, деган савол туғилади.

Ҳокимлар ўзгариши керак. Улар совет давридаги баджаҳл раис ролидан замонавий давлатдаги демократик раҳбарга ўзгаришлари лозим. Тасаввур қилинг, демократик жамият номига даъво қилаётган маҳалимиз, қайсидир ҳоким тўрт-бешта маккажўхорини деб, оддий фуқарони бўралаб сўкяпти. Давлат учун меҳнат қилаётган ҳоким битта вазиятда шундай қовун тушириб, ўзининг ижобий ишларини йўққа чиқариб юбормоқда.

Ҳокимларга яхши имиджмейкер керак. Имиджмейкер раҳбарни тармоқдаги янгиликлар ва халқ кайфиятидан хабардор қилмоғи, муаммоли вазиятларда маслаҳатлар бермоғи зарур.

Хуллас, ўзгаришлар зарур. Аммо буни Миришкор тумани ҳокими каби раҳбарлар инобатга олармикин?
Улуғбек Орипов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 72
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 263
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 101
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 237
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар