«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:16
ЎЗO‘Z

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Шуҳрат Ғаниевнинг кеча тарқалган аудиоси бўйича баёнот берди

30 сен, 13:35 3 803 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Шуҳрат Ғаниевнинг кеча тарқалган аудиоси бўйича баёнот берди Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Шуҳрат Ғаниевнинг кеча тарқалган аудиоси бўйича баёнот берди. Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги иш жойларида намоз ўқишга шароит яратиладиган ҳолатлар аниқланса, ўша корхона раҳбарига жиноят иши очилишини маълум қилди. У шунингдек, унинг олдида ким бўлишидан қатъий назар рўмол ўраб олган аёлга кўзи тушса унинг рўмолини ўша туман ҳокими оғзига тиқиб қўйиш билан таҳдид қилган эди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати баёнотида шундай дейилади:
Шу кунларда BBС ва “Озодлик” радиолари Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевнинг ишчи йиғилишдаги сўзларини тарқатмоқда.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати шуни маълум қиладики, уларда нотиқнинг сўзларидан ўзгача маъно излаб, бузиб талқин қилиш ҳоллари рўй бермоқда.

Ўзбекистонда бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам улкан ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда вилоятнинг барча туманлари, чет қишлоқлари янгича қиёфа касб этмоқда. Кўплаб ҳорижий мамлакатлар компания ва тадбиркорлари вилоятга тўғридан-тўғри киритаётган инвестиция ҳажми кундан кунга ортиб бормоқда. Мамлакат экспорт ҳажмидаги Фарғона вилояти улуши салкам 40 фоизга етиб қолди. Ўнлаб ижтимоий соҳа объектлари қуриб фойдаланишга топширилди. Олий таълим ўқув юртлари эса бештадан ўнтага етди. Бу каби ислоҳотлар туфайли эришилган натижалар ҳақида кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Лекин, энг муҳими, халқимиз рўй бераётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаётганлигидир.

Бундай жараён ўз ўзидан рўй бераётгани йўқ. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра дин давлатдан ажратилган. Давлат, давлат хизматчилари дин ниқобидаги айрим ноқонуний хатти ҳаракатларга бефарқ қараб туролмайди. Шу йилнинг ўзида бир гуруҳ тарғиботчиларнинг “фаолияти” туфайли бир қанча фуқаролар Сурияга йўл олаётган чоғи қайтарилди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, тарғиботчилар диний ахкомларни пеш қилиб, уларни дастлаб соқол қўйишга ундаганлар. Аҳли аёлларини эса ҳижобга киришга мажбурлаганлар. Улар Сурия жанггоҳларидан нимани кўзлаганди? Бу ерда ёлғиз қолган фарзандлари келгусида қайси йўлни танлар эди?

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев навбатдаги йиғилишда асосий мавзудан чекиниб, аслида маъносига етмай туриб беўхшов соқол қўйиш, ҳижобга кириш, ташқи қиёфани ўзгартириш муқаддас динимизнинг ҳақиқий талабларини акс эттирмаслигидан куюниб гапирганида баъзи бир қўпол ибораларни ҳам ишлатган. Аммо вилоят раҳбари озод ва обод ватанимизнинг ҳар бир фуқароси шу азиз юртга, унинг миллий қадрият ҳамда урф-одатларига муносиб ташқи қиёфа эгаси бўлиши кераклигини назарда тутган. Афсуски, жойларда беўхшов соқол қўювчилар, миллий маданият ва маънавиятимизга номуносиб шаклда ўзга халқлар урф одатига амал қилиб рўмол ўрайдиган ва кийинадиганлар учраб туради. Ҳокимнинг куюкиб гапирган сўзлари аввало уларга қаратилган.

Ш.Ғаниевнинг бозорларга ноқонуний йўллар билан миллатимизга мос бўлмаган диний либосларни келтириб сотаётган тадбиркор ва бозор раҳбарларга нисбатан талабчанликни кучайтириш, террористик ташкилот сифатида фаолияти таъқиқланган диний оқимларни танқид қилиши, Риштон “Барака” бозорида таъқиқланган адабиётлар савдоси билан шуғулланаётганларга қонуний чора кўришни талаб қилгани, расмий учрашувларда иштирок этадиган журналистлар, шаҳар, туманларда бўладиган йиғилиш қатнашчилари муносиб кийимда бўлишини, шунингдек, реклама баннерларидаги одамлар суратлари миллий қадриятларимизга хос ташқи кўринишда акс эттирилиши лозимлигини эслатгани, шифохонада даволанаётган беморлар очиқ, сочиқ кийимда ётганлигини танқид қилгани, фарзандига исм қўйишда дунё халқларининг лаънатига учраган террористларнинг исмини эмас, миллатимизнинг буюк вакиллари номи билан аташни тавсия этгани, айниқса, ёшларнинг соч қўйишда оммавий маданият таъсирига берилмаслиги ҳамда мамлакатимизда эркин диний эътиқод учун яратилган шароитларни қадрлаш ва яна бошқа мавзулардаги мулоҳазалари авваламбор вилоятда ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилгандир. Бу фикрларга ўзгача ёндошув ва урғу бериш, вилоят ҳокимининг сўзларидан бошқача маъно излаш адолатдан эмас.

Шуни маълум қиламизки, ҳорижий ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги билдирилган фикр – мулоҳазаларни Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев, ҳокимлик мутасаддилари ўрганиб, тегишли хулосалар чиқардилар.
Бундан буён муҳокама қилинаётган ҳар қандай масала бўлмасин унинг қонуний моҳиятига ва мулоқот маданиятига қатъий риоя этилади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар