«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:26
ЎЗO‘Z

Озодбек Назарбеков: «Ўзбекистонда бизнесларим жуда ҳам кўп»

26 сен, 19:35 5 515 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озодбек Назарбеков: «Ўзбекистонда бизнесларим жуда ҳам кўп» Фото: «Дарё»
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Мухлислар орасида «Озодбек Назарбековнинг ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхона-ю, ресторанлар тармоғи каби бизнеслари бор», мазмунидаги гаплар тарқалган. Озодбек Назарбеков ушбу гап-сўзларга суҳбат давомида ойдинлик киритди:

Ўзбекистонда бизнесларим жуда ҳам кўп, айримларини ўзим ҳам билмайман. Бу ҳақда одамларнинг ўзлари айтишади. ‘Мана бу сизнинг боғингиз экан’, яна бир жойларни кўрсатиб бир нимангиз экан дейишади. ‘Наҳотки шулар ҳам меники бўлса’, дея баъзан ўзим ҳам ҳайрон қоламан. Жиззахнинг йўлида ‘Озодбек’ деган ошхона бор экан. У ҳам ‘меники’ бўлиб чиқди. Қизиққанимдан ўша ердан ош еб кетдим.

Ўзим тепасида туриб юргизадиган биронта бизнесим йўқ. Шерикчилик асосида дўстларим ва яқинларим билан бизнеслар йўлга қўйилган. Улар ҳалол, пок иш юритишади ва менинг улушимни ўз вақтида етказишади. Ҳеч қандай меҳмонхонам ҳам йўқ.

Одамларнинг нима бизнес билан шуғулланишимни билишини истаганимда ҳаммасини айтардим. Бу бизнес дейдиган даражада жуда бир катта бизнес ҳам эмас, фабрика ёки завод эмас, очиғини айтганда, рўзғоримга етадиган майда бизнезлар, холос. Худога шукр, уй-жойим, машинам бор. Эҳтиёжларим эса ўша майда бизнесларимдан қопланади. Бундан ортиғи керак ҳам эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар