«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:51
ЎЗO‘Z

Бекободда тўрт нафар эгизаклар туғилди

23 сен, 12:39 4 733 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бекободда тўрт нафар эгизаклар туғилди Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи Жўраевлар хонадонида, бир йўла 4 нафар эгизак фарзанд дунёга келди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, ўтган йили турмуш қурган Шоира Жўраева Бекобод шаҳридаги фармацевтика заводида кичик ходим, Бекзод Жўраев эса Ўзбекистон металлургия комбинатида инженер.

— Қувончимни, ҳаяжонимни ҳеч қандай сўз билан изоҳлай олмайман, — дейди бахтиёр она Шоира Жўраева. — Даставвал 4 нафар эгизак кутаётганимни эшитганимда ҳам хурсанд бўлдим, ҳам қўрқдим. Шифокорлардан миннатдорман. Мен билан елкама-елка туриб, яқин жигарларидек ғамхўрлик кўрсатишди. Фарзандларим эсон-омон туғилишида ёрдам беришди.

— Шоира Жўраева ҳомиладорликнинг бошланишидан турар жойидаги тиббиёт муассасасида назоратга олинган, — дейди марказнинг ҳомиладорлар патологияси бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Дилфуза Ҳайитова. — Унда эрта туғруқ хавфи бўлгани учун август ойининг охирида Бекобод шаҳридан марказга ўтказилди. То туғруққача унга замонавий перенатал технологиялар бўйича барча ёрдам кўрсатилди.

Шифокорларнинг тажрибаси сабаб эрта туғруқнинг олди олиниб, туғруқни 34 ҳафтага олиб боришга эришилди. Болаларни соғ-саломат она қўлига топшириш чора-тадбирларини белгилаш мақсадида одатдагидек марказ директори, ўринбосари ҳамда барча мутахассислар иштирокида туғруқ режаси тузилди. Туғруқ жараёни учун барча замонавий аппаратлар шай ҳолатга келтирилиб, 21 сентябр куни аёл жарроҳлик амалиётига режали равишда олинди.

Тиббиёт тарихида камдан-кам кузатиладиган кўп ҳомилали операцияларнинг асоратли эҳтимоли жуда кучли бўлади. Яъни, бу жараёнда бачадондан қон кетиб, аёлнинг аҳволи оғирлашиши мумкин. Шу боис барча зарурий тайёргарликлар кўрилди. Ҳар бир болага тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатиш учун алоҳида мутахассислар ва аппаратлар тайёрланди.

Шу тариқа акушер-гинеколог, неанотолог, реаниматолог, анестезиолог каби мутахассислардан таркиб топган ўн кишидан иборат малакали гуруҳ операцияда иштирок этди. Туғруқнинг асоратсиз ўтиши учун жарроҳлик амалиёти сўнгги перинатал технологиялар бўйича олиб борилди. Салкам бир соат давом этган жараёнда барча ходимлар бирдек жонбозлик кўрсатди. Операция муваффақиятли кечди. Ҳозирда чақалоқларнинг уч нафари интенсив болалар бўлимида. Бир нафарининг аҳволи эътиборталаб бўлгани учун чақалоқлар реанимацияси бўлимида кузатув ва интенсив даволаш жараёнида.

Онанинг аҳволи анча яхши. У операция столидаёқ тўрт нафар боласи, яъни икки нафар ўғил ва икки нафар қизалоқни бағрига олди. Болаларни парваришлашда бевосита ўзи иштирок этмоқда. Бу кунни орзиқиб кутган оила аъзолари ҳам хурсанд. Нафақат улар, балки марказ шифокорлари ҳам гўдакларни она қўлига топширишда ҳисса қўшишганидан жуда хурсанд. Дарҳақиқат, меҳнат самарасини кўрганда ҳар қандай машаққатлар унутилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар