«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:19
ЎЗO‘Z

Ўзбек шифокорининг ёзувини нега ўқиб бўлмайди?

22 сен, 13:20 4 143 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек шифокорининг ёзувини нега ўқиб бўлмайди? Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тиббиёт сифатини ошириш учун мамлакатда ҳамширалар сонини кескин кўпайтириш керак, деган фикрда.
Вазир ўринбосари Баҳодир Умурзоқовнинг айтишича, Ўзбекистонда шифокор ва ҳамшира ўртасидаги мувозанат бузилиб кетган, шунинг учун врачлар беморни эшитиш ўрнига, ўзига тааллуқли бўлмаган ишлар билан овора бўлиб қолади.

Kun.uz нашри хабарига кўра, тиббиёт соҳасида 15 йиллик тажрибага эга амалдор Сенат қўмитасида ҳамширалар масаласини кўтарган.

«АҚШда битта врачга 18 нафар ҳамшира тўғри келади. Японияда – 22, Германияда – 16 нафар. Бизда қанча? Бизда битта шифокорга 3,5та ҳамшира тўғри келади. 3,5тадан иккитаси ҳар йили декрет-отпускада. Демак, бизнинг врачлар ўз малакасига тааллуқли бўлмаган ишларни бажаради. Беморни эшитиш вақтининг 42 фоизи шунга кетади.

Нимага врачларнинг ёзувини ўқиб бўлмайди? Чунки улар шошиб ёзади ва ўзи учун ёзади. Буларни ахир ҳамшира қилиши керак. Врач бемор билан мулоқотда бўлиши керак. Мана СССРдан қолган норма – битта терапевт бемор билан 10 минут гаплашиши керак. Шуни 8 минути ёзувга кетади. Икки минутда кўзига, у ер-бу ерига қарайди, тамом.

Врач бевосита мулоқот қилганда, ортидаги 7-8 ҳамширанинг бири беморнинг овқатланишига, бири уколига, бири физиотерапияга, бири рентген, бири режим... Буни врач ёзмайди, ҳамширалар ёзиши керак блокнот ёки электрон шаклда. Назоратини икки кун – бир ҳафтадан кейин врач амалга ошириши керак.

Мана шу нарса бизда йўқ. Бизда врач ўзи белгилайди, ўзи ёзади, уколини ҳам ўзи қилади, ҳамширалар декрет-отпускада, бошқа ишлар ва ҳоказо...» – деди Баҳодир Умурзоқов.

Унинг урғу беришича, тиббиёт сифатини ошириш бўйича Меҳнат вазирлигининг принципиал позицияси ана шундай.

«Келинглар, сифатни оширамиз десак, тахминан 2025 йилга бориб битта шифокорга ўнта ҳамшира тўғри келиши керак. Ана шунда майли, 3таси декрет-отпускада бўлса, 7таси соғ-омон ишлайди.

Мана шу – бизнинг, Меҳнат вазирлигининг принципиал позицияси», – деб қайд этди вазир ўринбосари.

«Яқинда архитектура соҳасини кўриб чиқдик. Битта архитекторга иккита техник тўғри келаркан. Шунинг учун архитектор ўзи чизади, ўзи хом ҳисоб-китобларни қилади... Архитектор ғоя бериши керак! Чизиш ишларини техниклар қилиши керак. Мана шу нарса бизда белгиланмаган», – дея қўшимча қилди у.

Умурзоқов, шунингдек, сўнгги йилларда олий таълимда ҳамширалар тайёрлаш кўрсаткичлари тушиб кетганини қоралаб, буни Ўзбекистон иқтисодиётига иғвогарлик деб баҳолади.

«Сифат керакми, келинглар, сифатни оширишга ёрдам берувчи мутахассисларни кўпайтирайлик. Аксинча, охирги 3-4 йилда ҳамшираларни олий таълимга қабул қилиш, тайёрлаш кескин даражада камайиб кетди. Бу – бизнинг иқтисодиётимизга иғвогарлик. Кимдир буни атайин қилган бир замонлар. Шуни, келинглар, кўпайтирайлик», – деди Баҳодир Умурзоқов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 266
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 136
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар