«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 21:15
ЎЗO‘Z

Иқбол Мирзо: «Дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш керак»

22 сен, 10:53 802 Жамият
Иқбол Мирзо: «Дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш керак»
Ўзбекистон Сенатида 20 сентябрь куни «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарор ижроси таъминлаш бўйича тузилган комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

«Kun.uz»нинг хабар беришича, унда адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев қарор талабларини бузганлик учун белгиланадиган жавобгарлик масалаларига тўхталиб ўтган.

"Жавобгарлик масаласи, жарима миқдори қанча бўлиши ҳақида аниқ тўхтамга келингани йўқ. Кодексга ўзгартириш киритиш ва яна бошқа ташкилий ишлар бор.
Биринчи навбатда қарорнинг мазмун-моҳиятини жойларга етказиш керак. Адлия вазирлигининг энг қуйи бўлимларигача бу қарор жўнатилган.

Жавобгарлик, албатта, белгиланади ва бу 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради. Балки, жарима белгиланар, балки бошқа турдаги жавобгарликка тортилар
" - дейди Худоёр Мелиев.

Тўйлар бўйича комиссия раиси Иқбол Мирзо ҳам жавобгарлик масаласида ўз муносабатини билдирган. Унинг айтишича, жойларда бу мавзу юзасидан савол берилганда қонунчиликдаги энг юқори жарима миқдори кўзда тутилаётганлигини айтиш лозим.

"Дабдабали тўй қилаётганларга маъмурий ёки жиноий жавобгарлик қўллаш унчалик фойда бермаслиги мумкин. Уларни ОАВ орқали кўрсатиб, бутун халқ олдида шарманда қилиш керак" - дейди Иқбол Мирзо.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик» 20 сен, 22:38
  • Тўй эгаси тўйга қўшиб, кўпкари ҳам уюштирса, чекловлар нима бўлади? 20 сен, 21:26
  • Иқбол Мирзо: «Тўйларимиз урушсиз мамлакатни вайрон қиладиган аҳволга келиб қолди» 20 сен, 20:30
  • Тўйларда 2 нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди 14 сен, 15:25
  • Адлия вазирлиги журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарлик белгиламоқчи 28 июн, 21:45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шоҳжаҳон Эргашев: Ҳаваскор боксда Шаҳрам Ғиёсовни енгганман (видео) 14 окт, 20:30 120
  • Beeline’нинг алоқа сифатини ўрганиш бошланди 14 окт, 20:06 173
  • Олий таълимда «катта сакраш» учун ишни нимадан бошлаш керак? 14 окт, 19:42 155
  • Оҳангаронда «Мерседес-Бенц» машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди 14 окт, 19:10 290
  • Шавкат Мирзиёев шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди 14 окт, 18:46 294
  • Ўртоқлик учрашуви. Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 - 1:2 (видео) 14 окт, 18:40 423
  • 15 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 14 окт, 18:26 426
  • Хитой интернетда цензурани кучайтирмоқда 14 окт, 18:03 232
  • Сумка ташлашда нималарга эътибор қаратиш керак? 14 окт, 17:38 291
  • Тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинади 14 окт, 17:13 259
  • Бўлимлар