«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2019, 08:45
ЎЗO‘Z

2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда тўйлар янги тартиблар бўйича ўтказилади

21 сен, 10:02 1 995 Жамият
2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда тўйлар янги тартиблар бўйича ўтказилади
14 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар борасида сўз юритилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Мажлисда оилавий тадбирларни ўтказишни тартибга солиш бўйича кенг жамоатчилик, республика ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, шунингдек, фуқаролар йиғинлари комиссиялари томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори тайёрлангани маълум қилинди.

«Ушбу қарорга кўра, биринчидан, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши ва 2020 йилнинг 1 январидан кучга киритилиши кўзда тутилган.

Мазкур Низом талабларига риоя қилиш юзасидан назорат олиб бориш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, Ички ишлар профилактика инспекторлари зиммасига юкланиши белгиланмоқда.

Иккинчидан, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳининг фаолияти тугатилиб, унинг негизида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилиши таклиф этиляпти.

Учинчидан, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ихчам ва тартибли ўтказишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланиши кўзда тутилмоқда», — дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси Иқболжон Мирзаалиев.

Иқболжон Мирзаалиев тўй-маъракалар ўтказиш вақти белгиланаётганига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, Низомга кўра, оилавий тадбирлар фақат бир кун соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади. Дафн этиш маросими бундан мустасно.

Ҳудудларнинг шароитларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан ош бериш маросимининг вақти алоҳида белгиланиши мумкин. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Оилавий тадбирларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади. Қўшалоқ тўй-ҳашамларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши қатнашиши мумкин.

Тўй-ҳашамларни ўтказувчи шахслар тадбирларни ўтказишдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиши шарт.

Шунингдек, никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш, келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ оилавий тадбирларда 3 тадан кўп бўлган енгил автомашинадан ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Оилавий тадбирларда (дафн этиш маросимидан ташқари) пулли автотранспорт хизмати лицензияга эга бўлмаган ташувчилар томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмйди, тўй эгаларининг шахсий автомашиналаридан ҳамда ҳомийлар ёрдамида жалб этилган автотранспорт воситаларидан фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно.

«Оилавий тадбирларда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, ушбу маъруза дин идорасининг ваколатли вакили томонидан ўқилади.

Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган оилавий тадбирлардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни (‘келин навкари’, ‘чорлар’, ‘ота кўрди’, ‘сеп ёйди’, ‘қуда чақирди’, ‘куёв чақирди’, ‘келин чақирди’, ‘тоғора юбориш’ ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирларни (‘етти’, ‘пайшанбалик’, ‘якшанбалик’, ‘йигирма’, ‘қирқ’, ‘ҳайит’, ‘йил оши’, ‘пул тарқатиш’, ‘мато улашиш’ ва ҳоказоларни) ўтказишга рухсат берилмайди.

Тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 нафар ва ундан ортиқ шахслар иштирокида оилавий тадбирлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади», – дейди Иқболжон Мирзаалиев.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Тўй азага, маърака тантанага айланмасин 20 сен, 11:34
  • Сенат: Тўй-ҳашамлар қисқартирилади ва тартибга солинади 15 сен, 08:50
  • Тўйларда 2 нафардан ортиқ хонанда ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди 14 сен, 15:25
  • Сенат тўйларни тартибга солиш бўйича қарор қабул қилди 14 авг, 15:15
  • Сенаторлар тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарорни қабул қилишди 31 мар, 11:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • ИИВ Матбуот котиби: Пардага тақиқ - мантиқсиз қарор 20 окт, 08:14 45
  • Тез-тез такрор рақамларни кўриб турасизми? Бу тасодиф эмас!!! 20 окт, 07:40 239
  • Ҳиндистонлик 526 тишли бола операция қилинди 20 окт, 07:07 199
  • Ёмғирни севувчи инсонларнинг шахсияти сизга қанчалик таниш 20 окт, 06:33 255
  • Жамшид Қўчқоров йилнинг энг яхши молия вазири деб эътироф этилди 20 окт, 06:00 247
  • Маэстро қайтди! Ниҳоят "Локомотив" футбол клубида узоқ кутилган воқеа рўй берди 20 окт, 01:14 515
  • Семак Шомуродовни қандай тўхтатишганини айтди: «Унинг ҳаракатларини ўрганиб чиқдик» 20 окт, 01:05 596
  • Британиялик оила бетакрор мебеллар ўстирмоқда 20 окт, 00:30 420
  • Шота Арвеладзе: “Футболчилар чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади” 20 окт, 00:04 200
  • "Зенит" ўз майдонида "Ростов"ни тор-мор келтирди 19 окт, 23:40 476
  • Бўлимлар