«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 05:42
ЎЗO‘Z

Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик»

20 сен, 22:38 3 445 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик» Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш борасида аввало мансабдорлар бошқаларга ўрнак кўрсатиши лозим. Бир неча кун олдин Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан янграган ушбу фикрни бугун айни масала билан шуғулланувчи республика комиссиясининг раиси Иқбол Мирзо ҳам билдириб ўтди.

«Қарор ижросини, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз керак. Биз ҳам тўйлар арафасида турибмиз. Ҳамма қараб турибди: ўзлари нима қиларкин? Атрофимиздаги танишлар, қариндошларга тўйларни ихчам ўтказиш бўйича маълумот берсак, яхши бўларди.

Ўтган йили бу ҳаракатни қўллаб-қувватлаб, қарсакбозлик қилганлар дабадабали тўйларни бошида турганлигини кўрдик», – деди Иқбол Мирзо тўй-ҳашамларни тартибга солиш учун янги ташкил этилган комиссиянинг илк йиғилишида.

Йиғилишда билдирилган таклифларга кўра, маҳалладаги обрў-эътиборли инсонларнинг тўйини намуна қилиб ўтказиш керак. Агар бир неча одамларнинг тўйи ихчам ва камтарона тарзда ўтса, кўзланган натижага эришиш мумкин.

Таъкидланишича, қарорга биринчи бўлиб раҳбар ва амалдорлар риоя қилиши зарур. Ўшанда одамлар уларга эргашади.

Анжуманда комиссия аъзолари томонидан «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарор мазмун-моҳиятини қандай қилиб халққа тушунтириш, тарғиботини амалга ошириш ва мавзу атрофида айланаётган саволлар юзасидан шу ва бошқа қатор мулоҳазалар билдирилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 82
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 276
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 139
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 107
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 87
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 83
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 52
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 17
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 23
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 152
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 106
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 109
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 37
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 191
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 248
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 69
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 162
  • Бўлимлар