«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:24
ЎЗO‘Z

Бухорода автотранспорт воситалари орқали ноқонуний равишда товарларни олиб кириш ҳамда вилоятдан олиб чиқиш ҳолатларининг олди олинмоқда

19 сен, 17:33 3 949 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода автотранспорт воситалари орқали ноқонуний равишда товарларни олиб кириш ҳамда вилоятдан олиб чиқиш ҳолатларининг олди олинмоқда Ҳеч кимга сир эмас бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун кенг йўл очиб берилиб, мазкур тармоқни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кези келганда айтиш керакки, баъзи ҳолларда яратилган шарт-шароитлар берилган енгилликларга қарамасдан айрим қўштирноқ ичидаги “тадбиркор”лар томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қочиш мақсадида, товар-моддий бойликларини нақд пулда реализация қилиб, юклаб жўнатилган товарларга ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирмасликдан ёки номигагина йўл ҳужжати учун расмийлаштириб, кейинчалик уларни солиқ ҳисоботларида акс эттирмаслик ҳолатлари содир этилмоқда.

Ушбу ҳолат вилоят Ички ишлар, солиқ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқармаларининг ҳамкорлигида ўтказилаётган назорат тадбирларида яққол ўз исботини топмоқда.

- Маълумки Бухоро вилоятига асосий товар оқими Ғиждувон тумани, Сармижон пости орқали кириб келади, - дейди Бухоро вилояти ДСБ масъул ходими Б.Қудратов. - Шуни инобатга олиб, мазкур гуруҳнинг ҳар бир юк автомашинасида ташилаётган юкнинг юк хати мавжуд ёки мавжуд эмаслигини ўрганиш ишларини кузатдик. Кузатувларда айрим ҳолларда вилоятимизга сотиш мақсадида олиб кирилаётган юкларнинг товар-транспорт юкхати мавжуд эмаслиги аниқланмоқда.

Масаланинг эътиборли томони шундаки, айнан шундай қонунбузилиш ҳолатлари асосан йирик миқдордаги товар айланмаларини амалга оширувчи субъектлар (диллерлар, улгуржи база ва ишлаб чиқарувчилар) томонидан содир этилаётганлиги, бюджетга жуда кўп миқдордаги солиқ ва тўловларни тушмасдан қолишига сабаб бўлмоқда, - дейди мутахассис.
Бундан ташқари, улардан охирги истеъмолчига сотиш ёки ўз эҳтиёжи учун товар сотиб олаётган субъектлар ҳам ушбу “занжир”га қўшилиб қолиб, улар ҳам банкдан ташқари айланмаларни амалга оширишга “мажбур” бўлмоқда.

Чунки, банкдан бундай йўллар билан вилоятимиз ҳудудига олиб кирилаётган товарларни сотишдан олинган даромаддан ҳеч қандай солиқ тўланмайди ва табиийки уларнинг нархи ҳам арзон чиқади ва айнан шу товарларни пул кўчириш йўли билан сотаётган ва барча солиқларини тўлаб келаётган бошқа тадбиркорларнинг оёғига кишан бўлмоқда.

Банкдан ташқари пул айланмаларни қисқартириш, бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига маблағларни тўлиқ тушишини таъминлаш ва қонуний фаолият кўрсатаёган тадбиркорларни манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тегишли орган ва идоралар билан биргаликда тизимли иш ташкил этиш зарурати келиб чиқмоқда.

Энди таҳлилларга эътиборингизни қаратамиз.
Жорий йилнинг 12 августидан шу кунга қадар пост орқали вилоятга 478 та ҳисобварақ фактура орқали 25,2 млрд. сўмлик товар олиб ўтилди.

Шундан, 5,7 млрд. сўмлик қурилиш моллари,
2,7 млрд.сўмлик алкогол маҳсулотлари,
2,7 млрд. сўмлик салқин ичимликлар,
2,6 млрд.сўмлик хўжалик моллари,
2,3 млрд. сўмлик товуқ гўшти ва колбаса маҳсулотлари,
2,2 млрд. сўмлик дори дармон,
2,1 млрд. сўмлик эҳтиёт қисмлар,
1,7 млрд. сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари,
1,5 млрд. сўмлик ун ва ун маҳсулотлари,
845 млн. сўмлик хом ашё ва ярим тайр маҳсулотлар,
593,6 млн. сўмлик маиший техника
257,5 млн. сўмлик музқаймоқ,
115,5 млн. сўмлик кийим-кечак, газлама олиб ўтилди.

Бундан ташқари, 127 та ҳолатда 8,0 млрд.сўмга яқин товарлар ҳеч қандай ҳужжатсиз автомашиналарда пост орқали олиб ўтилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра вилоятга ҳужжатсиз кираётган товарлар ва товарларни реализация қилишда номигагина йўл ҳужжати учун счёт фактура расмийлаштиришлар ҳамда уларни солиқ ҳисоботларига акс эттирмаслик натижасида кунига ўртача 200 млн. сўм, бир ойда эса 6 млрд. сўм солиқ тушумлари йўқотилаётгани аниқланди.

Тадбир давомида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ҳужжатсиз товарларни ташиб келаётган ҳар бир автомашина ҳайдовчиси билан профилактик суҳбат ўтказиб, уларга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш” Қоидаларининг 47-бандига мувофиқ товар ва нотовар хусусиятга эга бўлган юкларни ташиш товар-транспорт юкхати билан расмийлаштирилиши кераклиги, 14-бандига асосан товар хусусиятига эга бўлган юклар товар-транспорт юкхатлари билан асмийлаштирилмаган бўлса юкни жўнатувчи (экспедитор) юкни тақдим этмаслиги, ташувчи эса юкни ташиш учун қабул қилмаслиги кераклиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1251-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан пост орқали олиб кирилаётган товарларнинг юк транспорт ҳужжатлари суратга олиниб, камерал назорат ўтказиш учун маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.

Қизиғи, ишчи гуруҳининг билдиришича, ҳайдовчилар томонидан тақдим этилаётган юк хужжатлари ўрганганилганда солиқдан қочишнинг “янги” усуллари аниқланаётган экан.
Мисол учун фаолиятини тўхтатиб қўйган якка тартибда тадбиркорларга Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент вилоятларидан товар юклаб жўнатилмоқда.

Биргина мисол:
Бухоро туманидан рўйхатдан ўтиб, Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчаси (ОPTOVIK.UZ дўкони)да фаолият юритган якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) “АХМЕДОВ ОЛИМ ГАДОЕВИЧ” 2019 йил 27 февраль куни фаолиятини тўхтатган бўлсада, Тошкент шаҳридаги “MILL MAX GROUP” масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) томонидан 2018 йил 25 сентябрдаги 98-сонли шартномасига асосан, жорий йил 17 августь куни 827-сонли счёт фактура орқали 93,3 млн.сўмлик Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Мўътабар» номли ун маҳсулотлари юклаб жўнатилган.
Яна бир ҳолат. Юклар Бухоро вилоятига кириб келаётган бўлсада, юк транспорт ҳужжатларида юк қабул қилувчи субъект ва унинг манзили бошқа вилоят кўрсатилган.

Тошкент вилояти “Узметкомбинат”АЖ томонидан 2019 йил 12 августда расмийлаштирилган 27918-сонли счет фактурага асосан 29,9 млн.сўмлик хўжалик буюмлари Сирдарё вилоятидаги “Гулистон Идеал безнес” МЧЖга юклаб жўнатилган бўлсада, ушбу товарлар Ғиждувон туманидаги деҳқон бозорида фаолият кўрсатаётган ЯТТ Раҳимов Наби Ҳомидовичга келтирилмоқда.

Бошқа бир ҳолатда эса товар ишлаб чиқарувчидан тўғридан сотиб олиниб, кирилаётган юклар учун расмийлаштирилган ҳужжатларида юкни қабул қилиб олувчининг реквизитлари кўрсатилмасдан, “Жаҳонгир”, “Бунёд” деб ёзиб қўйилган ёки умуман ҳеч нарса ёзилмаган.
Самарқанд вилоятида "MAROKAND KABEL INVEST” МЧЖ томонидан юборилган 22,9 млн.сўмлик электр товарлари учун расмийлаштирилган ҳисоб варақ фактурада юкни қабул қилиб олувчи “Жахонгир” деб кўрсатилган холос.

Айрим учар уддабуронлар эса юқори ликвидли озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотларини сотишдан тушган тушумдан солиқ камроқ тўлаш мақсадида кирим ҳужжатларида уларнинг нархи ҳозирги бозор нархидан 2 ёки 3 баравар паст кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Тошкент вилоятидаги FIRST INDUSTRIAL SERVIS` MCHJ томонидан Ғиждувон туманидаги ABUBAKIR MUXAMMAD SODIQ МЧЖга Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 30 тонна 61,8 млн.сўмлик ёки бир қопи 103 минг сўмдан ун юборилган.

Бироқ, бозорларда ушбу ун махсулотлари халтаси 170 минг сўмдан 210 минг сўмгача (кирим нархига нисбатан 2 баравар қиммат) сотилмоқда.
Вилоят давлат солиқ хизматир органлари ходимлари тадбир давомида аниқланган ҳар бир ҳолатни камерал назоратдан ўтказиб, тўланмасдан қолган солиқларни бюджетга ундириш юзасидан товарни қабул қилиб олган, шунингдек товарни юборган томонларга талабнома ва тегишли вилоятнинг солиқ бошқармалари ҳамда Давлат солиқ қўмитасига белгиланган тартибда маълумотлар юборилмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида 2018 йил ноябрь – 2019 йил июнь ойларида электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) расмийлаштириш бўйича тажриба ўтказган эди.
Унинг натижалари маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (522-сон) қарори қабул қилди.

Бухоро вилоятнинг чегарадош ҳудудларидаги назорат постларида амалга оширилаётган ҳамкорликдаги назорат тадбирларида мазкур қарорга мувофиқ, барча хўжалик юритувчи субъектлар учун электрон ҳисобварақ-фактураларни 2019 йил 1 июлдан бошлаб (ЭҲФ) электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш ихтиёрий, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса мажбурий эканлиги кенг тушунтирилмоқда.

Эътиборлиси, мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад вилоят ҳудудига автотранспорт воситалари орқали ноқонуний равишда товарларни олиб кириш ҳамда вилоятдан олиб чиқиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган.
Айни пайтда Бухорода бу каби куни-тун давом эттирилмоқда.
А.Очилов,
Бухоро вилояти ДСБ
матбуот хизмати
Бухоро, автотранспорт, товар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар