«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:49
ЎЗO‘Z

Танзила Норбоева: “Қонунчилигимиз “бардак” аҳволга келиб қолган”

19 сен, 07:10 5 061 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Танзила Норбоева: “Қонунчилигимиз “бардак” аҳволга келиб қолган” 18 сентябрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 58-сессияси бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш масаласи кўрилди. Сессияда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.

Сессияда нутқ сўзлаган Сенат Раиси депутатлар олдига икки вазифани қатъий белгилаб қўйди.

“Бизнинг қонунчилигимиз “бардак” аҳволга келиб қолган. Жамият учун керакли қонунлар қабул қилинади. Лекин кейин бирон-бир вазирлик ёки идора қонуности ҳужжатини шунақа “чиройли” ишлаб чиқади-ки, натижада ўша қонун ишламайди. Ижро масаласида ўзларининг ички қарор ва буйруқларини рўкач қилиб олишади. Бир-бирини инкор қиладиган қонунлар ҳам жуда кўп. Керак бўлса, бундай қонунларнинг ҳаммасини бекор қилиб, битта яхлит кодекс ҳолига келтириш керак. Қонунларни ишлаб чиқишда ҳаволаки нормаларга мутлақо ўрин қолдирмаслигимиз лозим. Булар олдимизда турган бирламчи вазифа. Иккинчи вазифа, қонунлар қабул қилинаверади, лекин улар ишламаса, оддий қоғоздан заррача фарқи йўқ.

Маҳаллий кенгашлар қонунларнинг жойлардаги ижросини назорат қилиши лозим. Қонунларнинг ҳудудлардаги татбиғи бўйича маҳаллий кенгашлар ўз дастурини ишлаб чиқиши керак. Масалан, яқинда гендер тенглиги тўғрисида жуда яхши бир қонунни қабул қилдик. Шу бўйича қандай ишлар қилдингизлар? Ишончим комил, ҳалигача бу қонун бўйича биронта дастур ишлаб чиққанингиз йўқ”, ─ дея депутатларга мурожаат қилди Танзила Норбоева.

Шунингдек, Сенат Раиси маҳаллий кенгаш депутатларини ижро идоралари фаолияти устидан назоратга чақирди.

“Давлат раҳбари келса, вазирлар планшетларни қаторлатиб қўйиб, зўр ваъдалар беради, зўр интервьюлар беради. Лекин давлат раҳбари кетгач, улардан дарак ҳам йўқ. Айтилган ваъдалар ваъдалигича қолиб кетади, эсдан чиқади. Ёки яна Президент келадиган бўлиб қолса, югуриб келиб, сизларнинг ўзларингизга ҳамма ишни қилдиради. Вазирларни олиб келтириб, ҳисобот сўранглар, ижрони талаб қилингалар. Айтилган ишни қилсин, уддасидан чиқа олмаса, нега қилолмаслигини тушунтириб, ёзиб берсин. Талаб этилса, уларга ишончсизлик вотумини билдиришимиз ҳам мумкин. Вотум билдириш ваколатини балки маҳаллий кенгашларга ҳам берармиз, шунда уларнинг кучи билинади”, ─ дея таъкидлади Норбоева.

Шунингдек, Танзила Норбоева халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ваколатларини кенгайтириш, депутат сўрови билан бирга кенгаш сўрови амалиётини жорий қилиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар