«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2019, 08:43
ЎЗO‘Z

«Судлар одамларни сарсон қилиш учун эмас, адолат учун хизмат қилиши керак»

16 сен, 21:08 580 Жамият
«Судлар одамларни сарсон қилиш учун эмас, адолат учун хизмат қилиши керак»
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳудудларда, бошланғич партия ташкилотларида, маҳаллаларда Сайловолди дастурларини кенг муҳокамадан ўтказмоқда, деб ёзади Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси, Экспертлар гуруҳи аъзоси Шуҳрат Полвонов.

Муҳокамалар жараёнида билдирилган таклифлар партия экспертлари томонидан йиғиб олинмоқда ва умумлаштирилмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича ҳам кўплаб таклифлар келиб тушмоқда.

Ҳозирги кунда ҳудудларда ва туман (шаҳар)ларда фуқаролик, жиноий, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича судлар фаолият юритмоқда. Фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича 2 та ёки 3 та туманга битта туманлараро суд фаолият юритмоқда. Фуқаролар эса қай бирига мурожаат қилишини билмай ҳайрон.

Яна амалиётда шундай ҳолатлар ҳам мавжудки, ойлар давомида судда маълум бир иш кўрилади-да ва якунда бизга эмас, бошқа судга тааллуқли экан, деб қайтариб юборилади. Табиийки, буларнинг барчаси фуқароларнинг сарсонгарчиликларига сабаб бўлмоқда.

Шу боисдан бошланғич партия ташкилотларидан келган турли йўналишларга бўлинган судларни умумлаштириш таклифи экспертлар томонидан алоҳида қизиқиш билан ўрганиб чиқилди.

Бунда фуқаролик, жиноий, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларини бирлаштириш орқали битта маъмурий ҳудудда битта суд идораси ташкил этилади.

Шунингдек, жиноий ва маъмурий ишлар бўйича туман, шаҳар судларини бирлаштириш, туманлараро фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судларни тугатиб, аҳоли сони ва иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ушбу тоифа ишлар бўйича туман, шаҳар судларига судья штати ажратиш орқали туман (шаҳар)ларда ҳам битта суд идораси ташкил этилади.

Натижада, туман, шаҳарларда тўртта суд ўрнига битта суд идораси ташкил этилади, учта суд раиси штати қисқартирилади. Судьялар тайинланган тоифаси бўйича жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишларни кўради.

Бундан ташқари, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судларга даъво ариза топшириш ва ишларни кўриш жараёнида фуқароларни бошқа туманларга қатнаб ёки тоифа бўйича суд идораларини қидириб сарсон бўлиб юришига, йўл, меҳмонхона каби харажатлар учун моддий зарар кўришига барҳам берилади.

Шу боисдан юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси экспертлари томонидан тайёрланаётган сайловолди дастурига судларни бирлаштириш таклифи киритилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Тергов қўмитасини ташкил этиш таклиф қилинди 17 июл, 07:30
  • Депутатлар Президентга таклиф билан чиқишди 15 июл, 15:18
  • Ўзбекистонда иқтисодий судлар ташкил этилмоқда 22 фев, 21:37
  • Ўзбекистон парламентида Демократик блок ташкил этилди 14 мар, 16:45
  • Ўзбекистондаги барча партия етакчилари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланди 26 дек, 23:08
  • Сўнгги янгиликлар
  • ИИВ Матбуот котиби: Пардага тақиқ - мантиқсиз қарор 20 окт, 08:14 45
  • Тез-тез такрор рақамларни кўриб турасизми? Бу тасодиф эмас!!! 20 окт, 07:40 239
  • Ҳиндистонлик 526 тишли бола операция қилинди 20 окт, 07:07 199
  • Ёмғирни севувчи инсонларнинг шахсияти сизга қанчалик таниш 20 окт, 06:33 255
  • Жамшид Қўчқоров йилнинг энг яхши молия вазири деб эътироф этилди 20 окт, 06:00 247
  • Маэстро қайтди! Ниҳоят "Локомотив" футбол клубида узоқ кутилган воқеа рўй берди 20 окт, 01:14 515
  • Семак Шомуродовни қандай тўхтатишганини айтди: «Унинг ҳаракатларини ўрганиб чиқдик» 20 окт, 01:05 596
  • Британиялик оила бетакрор мебеллар ўстирмоқда 20 окт, 00:30 420
  • Шота Арвеладзе: “Футболчилар чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади” 20 окт, 00:04 200
  • "Зенит" ўз майдонида "Ростов"ни тор-мор келтирди 19 окт, 23:40 476
  • Бўлимлар