«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 10:40
ЎЗO‘Z

Қўқонда нархи 3 минг доллар бўлган электромобиллар ишлаб чиқарилади (фото)

14 сен, 20:10 7 828 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўқонда нархи 3 минг доллар бўлган электромобиллар ишлаб чиқарилади (фото) Президент Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонасидаги «Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси фаолияти билан танишди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Ушбу эркин иқтисодий зона қарийб 710 гектар майдонда жойлашган. Бу ерда машинасозлик, тўқимачилик, электр техникаси, фармацевтика, озиқ-овқат саноати, чарм-поябзал ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 180 миллион долларлик 94 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда 52 миллион долларлик 29 та лойиҳа фойдаланишга топширилган, 1 700 га яқин иш ўринлари ташкил этилган. 2019 йилнинг саккиз ойида эркин иқтисодий зона резидентлари томонидан жами қиймати 407 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 3,3 миллион долларлик товарлар экспорт қилинган.

«Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси Президентнинг 2019 йил майдаги ташрифи асносида ишлаб чиқилган Фарғона вилоятини 2019—2020 йилларда ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастури доирасида ташкил этилган. Бу ерда йилига 230 минг дона метан ва 250 минг дона пропан ускуналари, 300 минг дона бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу йилига 20 миллион доллар миқдоридаги импорт ўрнини тўлдириш имконини беради. Шунингдек, қўшни давлатларга 60 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш ҳам режалаштирилган. Мазкур корхонада келгуси йилдан юк ташувчи каралар, 2021 йилдан электромобиллар ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

Президент электромобилларнинг иқтисодий самарадорлигига алоҳида эътибор қаратди. Хитойнинг Silk Road Company компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 24 миллион доллари хорижий инвестициядир.

«Ҳисоб-китобларга кўра, юртимизда ишлаб чиқариладиган экологик тоза электромобиллар нархи 3 минг доллар атрофида бўлади. Улар нефть маҳсулотлари чекланган шароитда муҳим аҳамият касб этади», — дея қайд этиб ўтган Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев шу ерда «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирган, фарғоналик тадбиркорлар билан суҳбатлашган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 8
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 212
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 314
  • Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилот етакчилари таъсирига тушгани аниқланди 17 апр, 17:55 249
  • Instagram орқали фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигит қўлга олинди 17 апр, 15:38 61
  • Ҳазораспда 31 та жаримаси бор “Cobalt” хатланиб, МИБ биносига жойлаштирилгач, қарздор барча жарималарни тўлади 17 апр, 14:28 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 8
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 54
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 110
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 8
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 25
  • “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! 18 апр, 08:25 33
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 424
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 141
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 123
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 212
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 87
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 132
  • Бўлимлар