«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:18
ЎЗO‘Z

Ёшлар иттифоқида аъзолик бўлмайди, ташкилот барча Ўзбекистон ёшлари учун хизмат қилади

12 сен, 16:22 3 402 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёшлар иттифоқида аъзолик бўлмайди, ташкилот барча Ўзбекистон ёшлари учун хизмат қилади Ёшлар иттифоқи ўтган вақт давомида Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини оширишга хизмат қилиб, йигит-қизларнинг таянчига айланиб улурди. Бунда тизимга доир қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим омил бўлмоқда. Йигит-қизларнинг бизнес лойиҳалари учун “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан бугунги кунга қадар 795 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, 28 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳиятини ёшларимиз чуқур англаган ҳолда уни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Ёшларни қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда самарали фаолият юритаётган, юқори натижаларга эришиб, тенгдошларига ўрнак бўлаётган йигит-қизларни рағбатлантириш мақсадида “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилди. Сўнгги йилларда Президентимиз садоқат билан ёниб яшаётган, билимли, ташаббускор, фидойи ёшларга масъулиятли раҳбарлик лавозимларини ишониб топшираётгани ҳам уларнинг мамлакатимиз тақдири ва келажагида муҳим куч эканини англатади.

Пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг навбатдан ташқари кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида ташкилотнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилиб, Алишер Саъдуллаев расман Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси сифатида сайланди. Унинг бу лавозимга сайланиши ёшларнинг изчил изланиши ва ўз устида ишлаши орқали шу давлатнинг ислоҳотларида беминнат хизмат қилиши мумкинлигининг бир исботидир.

Ишни дастлаб кадрлар ва молиявий соҳада очиқлик, ёшларнинг хоҳиш-истаклари ва таклифлари бўйича мулоқот, доимий изланиш, таҳлил этиш ва ривожланиш ҳамда ёшлар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби тўрт тамойил асосида бошлаган ёш раҳбар 8 сентябрь куни “O‘zbekiston 24” телеканалининг “Таҳлилнома” дастурига берган интервьюсида “Ёшлар иттифоқида аъзолик бўлмайди, ёшлар билан ишлашда уларнинг Ўзбекистон фарзанди эканлигининг ўзи улар билан ишлашга етарли асос”, – дея ташкилотга аъзолик бекор қилинганини эълон қилди.

Ташкилот бутун Ўзбекистон ёшлари учун яратилган ва унинг имкониятлари, лойиҳалари ҳам бутун Ўзбекистон ёшлари учун бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаган Ёшлар етакчиси Ёшлар иттифоқи фаолиятини бутун Ўзбекистон ёшларини муаммоларини ўрганишга ва уларни ечимини қидиришга, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтиришни ўз олдига мақсад қилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаевнинг ёшларни уюшган ва уюшмаган ёшларга ажратмасдан, барча Ўзбекистон ёшларига бир хил қараш ғоясини илгари сураётгани аксарият блогерларга ҳам маъқул келди.

—Алишер Саъдуллаев тўғри айтибди. Ҳар қандай ҳисобот рақамларига ёлғон аралашади. Аъзолар сони ҳеч нарсани ўзгартирмайди, – дейди журналист Азиза Қурбонова. —Ёшлар Иттифоқи сўзидан аввал Ўзбекистон деган сўз турибдими, ҳамма ёшларга тегишли ташкилот бўлиши шарт. Ота боласини оқ-қорага ажратмайдику!

Ёшларни иккига бўлмасдан, ҳаммани тенг кўриш, уюшган ва уюшмаган эмас, ҳаммани Ўзбекистон ёшлари деб қараш тўғри қарор, аслида. Энди “Уюшмаган ёшлар” деган тушунчага ўрин қолмади. Ташкилотда янги ислоҳотлар бошлангани яқин орада катта янгиликлар бўлишига ишорадир. Умуман, Ёшлар ташкилоти бутун Ўзбекистон ёшлари учун хизмат қилиб, унинг имкониятлари, лойиҳалари бутун Ўзбекистон ёшлари учун яратилади.

Тизимдаги яна бир янгилик Ёшлар иттифоқининг раиси ўринбосарлигига ва ҳудудий Кенгашлардаги бошқарув лавозимларига номзодлар танлов орқали қабул қилинишидир. Бу қарор ҳам масалага аниқ мақсадли ва креатив ечим бўла олади десак, муболаға бўлмайди. Алишер Саъдуллаевнинг дастлабки ҳаракатлариданоқ тизимга янги атмосферани олиб кириши унинг ёшлар манфаатлари йўлида чинакам қайғураётганидан дарак.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев ташкилотнинг келгусидаги режаларини эълон қилиб, барчасини очиқлик ва ошкораликдан бошлагани ҳам энди тизим тадбирбозликдан ҳоли тарзда ёш лидерларни шакллантиришга хизмат қилишини билдиради. Бунда аввало ташкилот бюджети очиқланади. Сўнгра ҳар бир соҳа ёшлари учун грантлар эълон қилинади. Қабул қилинган лойиҳалар эса шаффоф баҳоланади. Натижада ёшлар бир мақсад атрофида бирлашишни, якдилликни ўрганади.

Шахноза Нуруллаева
Ёшлар иттифоқи, аъзолик, Алишер Саъдуллаев




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 245
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар