«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:42
ЎЗO‘Z

Сенатор тўй қилувчи тарафлар ўртасида «Тўй шартномаси» тузишни таклиф қилди

11 сен, 14:16 3 187 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенатор тўй қилувчи тарафлар ўртасида «Тўй шартномаси» тузишни таклиф қилди Ўзбекистонда “Никоҳ шартномаси” тузилиши мажбурий жорий этилиши зарур. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова айтиб ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.

Қайд этилишича, Халқ демократик партияси ўз электорати манфаатлари ҳимояси йўлида, хусусан, аҳоли кенг қатламлари талаб-истакларини ўрганиб, оилалар фаровонлигини таъминлаш, улардаги ажралишларнинг олдини олиш, меҳнат билан топилган маблағларни фарзандлар камоли учун сарфлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан меъёрий ҳужжат ишлаб чиқиш вақти келди, деб ҳисоблайди.

Билдирилишича, Сенат томонидан қабул қилиниши лозим бўлган меъёрий ҳужжатда қуйидаги масалаларга аниқ ечим берилиши лозим:

Биринчидан, Сенат томонидан мамлакатимизда тўй ва бошқа маросимларда ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик, исрофгарчиликнинг олдини олиш, сохта обрў қозониш мақсадида, бир кунда ортиқча маросимлар, дабдабали тўйларга барҳам бериш, ҳар бир ҳудуднинг ўз яхши анъаналарини ҳисобга олган ҳолда, тўй ва маросимларнинг аниқ меъёрини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиниши лозим.

Иккинчидан, никоҳланувчилар ўртасида иккала томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган, оилавий ҳаётда ва ажрим рўй берган ҳолатда бажарилиши зарур бўлган вазифалар аниқ белгиланган “Никоҳ шартномаси” тузилиши мажбурий жорий этилиши зарур.

Учинчидан, тўй қилувчи иккала тараф ўртасида томонларнинг вазифалари ва мажбуриятлари аниқ кўрсатилган, Олий Мажлис Сенати Қарори талаблари асосида тузилган “Тўй шартномаси” амалга татбиқ қилиниши керак.

Тўртинчидан, тўй ва бошқа маросимларнинг Сенат қарори асосида ўтказилиши назорати маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ҳудудий ички ишлар органлари томонидан назорат қилиниши керак.

Бешинчидан, барча жамоат ташкилотлари, вазирликлар, оммавий ахборот воситалари томонидан аҳоли орасида дабдабабозлик ва исрофгарчиликка қарши тарғибот ишлари олиб борилиши керак.

Олтинчидан, бу ишларда барча даражадаги раҳбар ходимлар шахсий намуна кўрсатишлари лозим.
тўй, Мақсуда Ворисова, Никоҳ шартномаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 1
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар