«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:20
ЎЗO‘Z

Энди кўп квартирали уйларда энергия самарадорлиги қонун билан назорат қилинади

11 сен, 12:40 2 717 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди кўп квартирали уйларда энергия самарадорлиги қонун билан назорат қилинади 2019 йил 10 сентябрь куни парламент қуйи палатасида депутатлар, соҳа мутахассислари иштирокида “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидланганидек, лойиҳанинг асосий мақсади энергетика тармоқларида ҳосил қилинаётган электр ва иссиқлик энергияси, ёқилғи ҳамда бошқа ноанъанавий энергия ресурсларидан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳада оқилона фойдаланиш, энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини таъминлаш, замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш хизматларини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳисобланади.

Тадбирда депутатлар томонидан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни ижроси бўйича ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда ўтказилган назорат-таҳлиллар ҳамда сайловчилар билан жойлардаги учрашувларда энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, муассасалар ва ташкилотларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича хизматларнинг мавжуд эмаслиги, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларининг сустлиги, энергия ресурслари харажатларини мақбуллаштириш имконини бермаётганини кўрсатаётгани қайд этилди.

Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган ўрганишлар якуни бўйича 2018 йил ноябрь ойида Иқтисодиёт вазирига “Ўзбекистонда энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва энергия тежовчи инновацион технологияларни қўллаш истиқболлари тўғрисида”ги масала юзасидан парламент сўрови юборилган эди.

Ўтказилган тадбирлар ва ўрганишлар якунига кўра, соҳани тартибга солувчи амалдаги қонунни такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатди. Шу боис мазкур қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага доир қатор қарорларида белгиланган ҳуқуқий нормалар билан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия сарфи ҳажмини кескин камайтириш борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасида Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлигининг ваколатлари аниқ белгилаб берилди. Жумладан, кўп квартирали уйларда энергия самарадорлиги тоифаларини аниқлаш қоидаларини белгилаш, қўшимча энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўлиши шарт товарлар, ишлар, хизматлар таркибини белгилаш, энергия самарадорлиги паст бўлган маҳсулотларни мамлакатда ишлаб чиқарилишини ёки импортини чеклаш, давлат органлари ва ташкилотларига энергия ресурсларини иқтисод қилиш, ундан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш юзасидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати тартибини белгилаш каби қўшимча нормалар киритилмоқда.

Давра суҳбатида қайд этилишича, лойиҳа билан амалдаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини, хусусан, давлатимизнинг халқаро имижини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, бизнесда барқарор фойдага эришиш имкониятини яратиш, бюджетга тушумларни кўпайтириш ҳамда халқнинг реал даромадларини оширишга хизмат қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 0
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 0
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 1
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 2
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 57
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 266
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Бўлимлар