«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:11
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрида контрафакт дисклар савдосига чек қўйилди

11 сен, 12:15 2 542 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрида контрафакт дисклар савдосига чек қўйилди Лицензия ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш – Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 165-моддасида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ваҳшийлик, шафқатсизлик, куч ишлатиш ёки қийноқлар, беҳаёлик акс этган саҳналарга асосланган аудиовизуал маҳсулотларни савдога чиқариш қонунчилик талабларига мутлақо зиддир.

Шунга қарамай айрим фуқароларимиз ўз манфатларини устун қуйган ҳолда, ноқонуний равишда ва белгиланган тартибда лицензия олмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Барчамизга маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 354-сонли қарорида ушбу фаолият билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан қатъий риоя этилиши юзасидан мунтазам назоратни амалга ошириш ҳамда айбдор шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган.

Хусусан, Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган навбатдаги профилактик тадбирлар давомида Бектемир тумани «Қўйлиқ деҳқон бозори» ҳудудида фуқаро Эшонқул Дилмуродов (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан савдо фаолиятини амалга ошираётгани аниқланди. Натижада 287 дона умумий қиймати 1 млн. 435 минг сўмлик сифатсиз, лицензияланмаган, контрафакт DVD ва СD дисклар далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди.

Яна бир фуқаро Боймурат Эшматовнинг ҳам ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Ҳеч қандай ҳужжатсиз диск маҳсулотлари билан савдо қилаётган сохта тадбиркордан 263 дона, умумий қиймати 1 млн. 315 минг сўмлик маҳсулотлар далилий ашё сифатида олинди.
Яшнобод туманида ўтказилган профилактик тадбирларда фуқаро Неъматулла Болтаев томонидан «Авиасозлар деҳқон бозори» ёнида жами 350 дона умумий баҳоси 1 млн. 750 минг сўмлик контрафакт дисклар ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз савдо қилаётган яна бир фуқаро Салоҳиддин Розиқовдан умумий баҳоси 3 млн. 280 минг сўмлик 656 дона контрафакт диск маҳсулотлари вақтинча олиб қўйилди. Ушбу фуқаро ҳам ўз моддий манфаатини устун қўйиб, ноқонуний савдо фаолиятига вояга етмаган ёшларни жалб қилган. Яъни, эндигина 14 ёшга тўлган жиянининг қўлига китоб бериб, жамият ҳаётида илм олишдек муҳим вазифани бажаришга кўмаклашиш ўрнига контрафакт дисклар савдоси билан банд қилиб, чўнтакни тўлдириш билан овора бўлаётгани ачинарли ҳол, албатта.

Жорий йилнинг ўтган даврида давлат солиқ хизмати органлари томонидан республикамиз бўйлаб ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 260 ҳолатда 94 минг дона умумий қиймати 376 млн. сўмлик лицензияланмаган, контрафакт тарзда кўпайтирилган DVD ва СD дисклар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Қалбаки ва контрафакт маҳсулотлари савдосининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар Шайхонтоҳур туманида ҳам ўтказилди.
«Эски жува деҳқон бозори» ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида 8 нафар фуқаро тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, улардан жами 1824 дона умумий қиймати 7 млн. 365 минг сўмлик DVD дисклар далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди.

Бу ҳам етмаганидай, ушбу дисклар орқали тарқатилаётган видео ва аудио маҳсулотлар харидорга сотишдан аввал яна бир бор кўздан кечириб олиш учун сотувчида қурилмалар мавжуд эмаслиги ва бу эса улар сотаётган маҳсулотни фақат суратига қараб, ишончсиз маҳсулотларнинг харид қилинишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва кўпайтириш манбаларини аниқлаш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар