«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 02:27
ЎЗO‘Z

Сиртқи ва кечки таълим контрактлари камайтирилди

10 сен, 15:30 1 196 Жамият
Сиртқи ва кечки таълим контрактлари камайтирилди
Бугун, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматининг ўрнатилгани борасида маълумотлар тақдим этилди.

Тадбирда маълум қилинишича, жорий ўқув йилида сиртқи ва кечки таълим учун контракт миқдори ўтган йилгига қараганда 35-40 фоизга камайтирилди. Ўтган йили бу сумма 9 млн сўмга тенг бўлган, жорий йилда эса 6 млн 300 минг сўм этиб белгиланган.

Шунингдек, тўлов-контракт нархи нега 18 фоизга ошгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарилди.

«Бу сумма талабани олий таълим тизимида ўқитиш учун кетаётган хизматларнинг таннархи, холос. Бунда ҳеч қандай фойда устамаси қўйилмаган. Контрактни камайтиришнинг иложи йўқ. Коммунал тўлов, ўқитувчиларнинг ойлик маоши тўланмай қолиши мумкин», дея Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Абдували Холиқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида тўлов-контракт нархи 18 фоизга ошди.
Контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади.

«Агар янги контракт миқдори жамоатчилик муҳокамасига қўйилса, ўзи ёки яқинлари контрактда ўқийдиганларнинг барчаси суммани камайтиришни талаб қилади. Бу табиий. Давлат бу суммани камайтирди ҳам дейлик. Лекин бу чегирманинг ўрнини қоплаш яна халқнинг ўз бўйнига тушади. Яъни, контрактни камайтириш ҳисобига харажатларнининг қопланмай қолаётган қисмини давлат бюджети кўтариши керак бўлади. Бюджет эса аҳолидан олинадиган йиғим ва солиқлар ҳисобидан шаклланади. Шуни тушуниш керак», дея муносабат билдирди тадбирда қатнашган ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худайбердиев.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Талабаларга контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади 10 сен, 09:12
  • Янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди (Жадвал) 05 сен, 22:53
  • Олий таълим муассасаларида контракт тўлаш муддати узайтирилди 13 дек, 18:26
  • Президент қарори: Янги ўқув йили учун қабул квотаси белгиланди 05 июн, 23:43
  • Олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори ўзгаришсиз қолди 29 июн, 14:17
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хива турк дунёсининг маданий пойтахти бўлиши кутилмоқда 18 сен, 00:13 138
  • Баҳодир Жалолов ҳам чорак финалга чиқди 17 сен, 23:58 162
  • Дилшодбек Рўзметов ҳам чорак финалга чиқди 17 сен, 23:42 120
  • Автомобилларга уч фоизлик йиғимни харидор эмас, ишлаб чиқарувчи тўлайди 17 сен, 23:26 229
  • Россияда ўзбекларнинг полицияга ҳужум қилгани тасдиқланди 17 сен, 23:00 370
  • Қора туйнуклар орқали замонлар оша саёҳат қилиш мумкин дейишмоқда 17 сен, 22:34 491
  • Ўзбекистоннинг яна икки вакили жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқди 17 сен, 22:11 246
  • Хайрулла Ҳамидов шеъри: Бадниятлар 17 сен, 22:00 517
  • iPhone ХR ва XS’да бир вақтда бир неча камерадан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади 17 сен, 21:35 177
  • Юнон-рум курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди 17 сен, 21:10 246
  • Бўлимлар