«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 02:32
ЎЗO‘Z

Янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди (Жадвал)

05 сен, 22:53 2 638 Жамият
Янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари белгиланди (Жадвал)
2019/2020-ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича бир нафар талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари белгиланган тартибда тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун контракт миқдорини стипендияли ёки стипендиясиз ҳолда тўловларни амалга ошириши мумкин.

Жадвалда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт қиймати миқдорлари стипендия тўловларини инобатга олган ҳолда тасдиқланган шаклда келтирилган.

Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

Мисол учун, Бакалавриатнинг Педагогика таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талаба 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, қуйидаги тартибда тўловларни амалга ошириши мумкин:

Стипендия билан – 10 792 960 сўм (Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробарида).
Стипендиясиз – 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм)
Эслатиб ўтамиз, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

Ўзбекистони Республикаси Президентнинг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765 – сон Фармони билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2019 йил 1 августдан бошлаб - 634 880 сўм этиб белгиланган.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорлари оширилганда тўлов-контракт қиймати миқдорлари навбатдаги ўқув семестр бошидан мос равишда оширилади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди талабаларга контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилади 17 июн, 23:11
  • Янги ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди 17 июн, 18:37
  • Ўзбекистонда сиртқи таълим бўйича контракт суммаларини камайтириш керакми? 06 апр, 10:50
  • Олий таълим муассасаларида контракт тўлаш муддати узайтирилди 13 дек, 18:26
  • Олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори ўзгаришсиз қолди 29 июн, 14:17
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хива турк дунёсининг маданий пойтахти бўлиши кутилмоқда 18 сен, 00:13 138
  • Баҳодир Жалолов ҳам чорак финалга чиқди 17 сен, 23:58 162
  • Дилшодбек Рўзметов ҳам чорак финалга чиқди 17 сен, 23:42 120
  • Автомобилларга уч фоизлик йиғимни харидор эмас, ишлаб чиқарувчи тўлайди 17 сен, 23:26 229
  • Россияда ўзбекларнинг полицияга ҳужум қилгани тасдиқланди 17 сен, 23:00 370
  • Қора туйнуклар орқали замонлар оша саёҳат қилиш мумкин дейишмоқда 17 сен, 22:34 491
  • Ўзбекистоннинг яна икки вакили жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқди 17 сен, 22:11 246
  • Хайрулла Ҳамидов шеъри: Бадниятлар 17 сен, 22:00 517
  • iPhone ХR ва XS’да бир вақтда бир неча камерадан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади 17 сен, 21:35 177
  • Юнон-рум курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди 17 сен, 21:10 246
  • Бўлимлар