«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:08
ЎЗO‘Z

Нега бўрилар циркда томоша кўрсатмайди?

24 авг, 23:28 7 537 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нега бўрилар циркда томоша кўрсатмайди? Фото: «Tvoysaratov.ru»
Ҳеч циркда бўрини кўрганмисиз? Бир эмас, бир нечталаб йўлбарс ёки шерлар битта ҳайвон ўргатувчининг буйруғини бажаради ёки айиқ ҳатто велосипед ҳайдайди, аммо улардан жуссаси анча кичик бу кулранг йиртқични цирк аренасида учратмаймиз. Нега?

Бўри ҳаёти
Бўри — жуда маккор ва хавфли йиртқич. Ташқи кўриниши хонаки итларга ўхшагани билан, улар итлар оиласига мансуб ҳар қандай қариндошидан айёр ва тажовузкордир: бошқа турдаги қариндошининг кекирдагини узиб олиш учун унга атиги бир неча сония кифоя қилади.

Бу жониворни амалда қўлга ўргатиб бўлмайди. Тўғри, узоқ вақт қафасда сақланган бўри эртами-кеч ҳайвон ўргатувчининг буйруқларини бажаради, лекин бу алдамчи бўйсунишдир. У вольер тўсиғини тарк этган заҳоти озодликка интилади. Бунга шу даражада ҳаракат қиладики, у нафақат ҳайвон ўргатувчисига, балки кўзи тушган ҳар кимга ташланиши мумкин.

Истисно
Бироқ баъзан истиснолар ҳам бўлиб туради: бунинг учун ишга жиддий ва масъулият билан ёндашиш керак. Буни Перм давлат цирки ҳайвон ўргатувчиси Екатерина Коренькова исботлаган. Эндигина 18 ёшга тўлган бу қиз 1995 йили «Бўриларни ўргатиш» дастури устида ишга киришади.

Екатерина кулранг йиртқичлар ҳам садоқат ва ёқимтойлигини намойиш қила олишини исботлашга эришган. Бунинг учун одам бўрини болалигидан асраб олиши керак. Фақат улар билан ишлаш жуда катта меҳнат талаб этади. Керакли натижага эса ҳар қандай ҳайвон ўргатувчи ҳам эриша олмайди.

Энг аввало, ҳайвонни ўргатишдаги қийинчилик ҳар бир жониворга алоҳида ёндашувни излаб топиш билан боғлиқ. Устига-устак, бўрилар яккаликда ниҳоятда хавфли ва юраксиз бўлиб қолади. Улар кўп тўпланган одамлардан, ёрқин нурдан, баланд товушлардан, олқишу қарсаклардан қўрқишади. Лекин тўда орасида бўлганда бу йиртқич ҳар қандай душманга ташланиши мумкин. Ҳатто у куч-қувват, чаққонлик ва тезкорлик борасида бўридан устун бўлса ҳам.

Боз устига, бўрилар — маккор ва кек сақловчи. Ҳайвонни жисмоний жазолаш қатъиян ман этилади. Улар ўзини бўйсунаётгандек кўрсатиши, кейин кутилмаганда ташланиб қолиши ҳеч гап эмас. Ҳатто яхшилаб қўлга ўргатилган бўри ҳам камдан-кам ҳолларда гастролга чиқади, негаки нотаниш арена, ёруғлик, ҳид ва товушларга мослашишга қийналади.

Коренькова бўрилар циркда томоша кўрсатмайди, деган гап унчалик ҳам тўғри эмаслигини исботлади. Бўрини қўлга ўргатиш, унга ҳаракатларни бажартириш мумкин. Фақат бу жуда оғир меҳнат. Ишни эса ўзи боқиб катта қилган жонивор билан олиб бориш шарт. Шу боис ҳайвон ўргатувчилар ўзига хос феъл-атворга эга бўрилардан кўра, итлар билан шуғулланишни афзал кўришади.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар