«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:20
ЎЗO‘Z

Япониялик сайёҳлар қадимий Самарқандда

22 авг, 17:15 2 399 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Япониялик сайёҳлар қадимий Самарқандда
Маълумки, Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи Япония фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этилган эди.

Бу албатта кунчиқар давлатдан мамлакатимизга туристлар ташрифининг кун сайин ошиб боришига хизмат қилмоқда. Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 7 ойида Самарқандга дунёнинг 157 мамлакатидан 281 мингдан зиёд туристлар ташриф буюрган.

Куни кеча “Нарита-Самарқанд” йўналишидаги чартер рейси билан209 нафар япониялик сайёҳлар Самарқанд вилоятига ташриф буюришди. Маълумот ўрнида жорий йилнинг бошидан бугунги кунга қадар 13 маротаба ушбу йўналишда парвозлар амалга оширилган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан ахборот хизмати ҳамда вилоятдаги бир гуруҳ журналистлар томонидан юртимизга ташриф буюрган япониялик меҳмонлар кутиб олинди. Эртаси куни Регистон майдонида ҳам меҳмонлар билан сафар таассуротлари хусусида суҳбатлашдик. Япониялик туристлар мамлакатимиз ва қадим Самарқанд тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Юко Ҳирота:

– Ўзбекистон мен учун бегона эмас. У мени иккинчи она Ватанимга айланган. Чунки мен 4 йил давомида Тошкент давлат шарқшунослик институтида ўқиганман. Шу сабабли ҳозир сиз билан ўзбек ва рус тилларида бемалол гаплашаяпман. Бугун бир гуруҳ ватандошларим билан сайёҳ сифатида Самарқандни томоша қилгани келдик. Мен аввал ҳам бу шаҳарда бўлганман. Бу заминнинг нонини таъми оғзимда қолган. Ҳозирда мен Япония “World Air sei service” туризм компаниясида ишлайман. Охирги пайтларда Япония ва Ўзбекистон давлатларининг дўстона муносабатлари яхшиланиб бориши муносабати билан Япониялик туристларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда. Қолаверса Президентингиз ташаббуси билан ўтган йилдан бошлаб Япония фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этилгани япон ва ўзбек туризми ривожланишига туртки бўлди. Ўзбекистон тарихи, чиройли табиати ва қадимий урф-одатлари Японияда жуда катта қизиқиш уйғотади. Йирик матбуот манбааларида, телевидениеда Ўзбекистон мавзуси доимо ёритиб борилади. Япониядан Ўзбекистонга туристлар сони ҳам йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бизни хурсанд қилмоқда.

Шизино Окунура:

– Мен биринчи марта юртингизга ташриф буюришим. Қизиқишим юқори. Фақат интернет орқали Ўзбекистоннинг мусаффо осмони, Самарқанднинг тарихий обидалари тўғрисида маълумотга эга эдим. Мана бугун нигоҳим билан Регистон майдонини томоша қилиб, сиз билан суҳбатлашмоқдаман. Ҳақиқатдан ҳам тарихий обидалар бир-биридан чиройли. Айниқса, тунги Регистонни томоша қилиб роса маза қилдим. Менга ўзбек миллий таомларидан палов жуда манзур бўлди. Шунингдек, ўзбек халқининг меҳмондўстлигига гап бўлиши мумкин эмас. Эътибор берсам ўзбек ва япон халқларининг бир-бирига ўхшаш томонлари кўп экан.

Козима Юко:

– Бизларни юқори савияда кутиб олганларингиздан бениҳоят хурсандмиз. Чегара ва божхона назоратидан ортиқча оворагарчиликсиз ўтдик. Бизнинг ҳам халқаро аэропортимизда йўловчилар учун “яшил” ва “қизил” жорий этилган. Агар ёнингизда ноқонуний ва тақиқланмаган товар бўлмаса 4-5 дақиқа ичида божхона зонасидан ўтиб кетасиз. Кўриб турибманки, ушбу халқаро тажриба сизнинг ҳам божхона хизмати амалиётига киритилган. Бу эса йўловчиларга жуда қулай. Мен бугун Самарқандга ўғлим билан бирга келдим. У талаба. Тарихга жуда қизиқади. Биз Самарқанддан ташқари Шаҳрисабз, Бухоро ва Хива каби шаҳарларда ҳам саёҳат қилишни режалаштирганмиз. Ўйлайманки, бир олам таасуротлар билан юртимизга қайтамиз.

Козима Казуки:

– Япониянинг Hohokkaido университетининг тарих факультетида ўқийман. Бугун онам билан Самарқандни томоша қилгани келдик. Бўлғуси тарихчи сифатида кўрганларим хотирамда бутун умрга муҳрланиб қолди. Япониялик талабалар қадим Самарқандни археологик топилмаларига, унинг қадим тарихига ҳамда ноёб обидаларини кўришга қизиқиши юқори. Самарқандда қадимий Афросиёб шаҳар xаробасида қазиш ишлари давомида топилган арxеологик материаллар Самарқанд милоддан аввалги 8-5-асрларда Суғдиёнанинг марказий шаҳри сифатида вужудга келганлигини кўрсатади. Бугун мана шу муқаддас масканга келганимга ўзим ишонмай турибман. Буюк саркарда Амир Темурнинг дунё тарихида қолдирган ўчмас изи, унинг давлат бошқаруви тўғрисида ўқиганман. Темур томонидан қурилган такрорланмас обидаларни томоша қилиб яна бир бор унинг буюклигига гувоҳ бўлдим. Албатта бу ерда олган таасуротларимни тенгдошларимга етказаман.

Меҳмонларнинг юртимиз ҳақидаги фикрларини тинглаб қалбимиз фахр-ифтихорга тўлди.

Қадим Самарқандда 2022 йилга бориб камида 2 миллион туристни қабул қилиш кўзда тутилган. Бу эса мамлакатимизни янада жаҳонга танитиш ҳамда иқтисодий тараққиётга хизмат қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар