«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2019, 01:19
ЎЗO‘Z

Михаил Чудаков: "Каримов даврида мендан Тошкент яқинидаги ядровий реакторни ёпишни сўрашган"

19 авг, 22:43 1 554 Жамият
Михаил Чудаков: "Каримов даврида мендан Тошкент яқинидаги ядровий реакторни ёпишни сўрашган"
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов даврида Тошкент яқинидаги BBP-CM ядровий тадқиқот реакторини ёпишни режалаштиришганди, деди Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори ўринбосари Михаил Чудаков.

«Аввалги президент (Ислом Каримов – таҳр.) даврида элчи келди. У бу реакторни ёпиш зарурлигига мени ишонтирмоқчи бўлди ва уни ёпиш учун пул топишни сўради. Унга бундай қилмаслик керак, сизлар ядровий давлатсизлар. Эртами-кечми албатта атом энергетикасига ўтасизлар. Уни асло ёпмаслик керак деб айтдим. Уни бу катта хато эканлигига ишонтиришга бир соат вақтим кетди», – деди Чудаков.

Чудаков Ўзбекистон улкан ядровий энергетика яратиш борасида тўғри қарор қабул қилганини эътироф этди.
«Бу ўзига хос энергия манбаи. Халқаро атом энергияси агентлиги Ўзбекистонда мавжуд бўлган 19та йўналиш бўйича ядровий инфраструктурани мустаҳкамлашга ёрдам берадиган қатор дастурларга эга. Мен атом энергетикасининг муқобили йўқлигига ишонаман», – деди у.

Михаил Чудаков бошчилигидаги делегация душанба куни Тошкентга келди. У эрталаб Ўзбекистон Фанлар Академияси Ядро физикаси институтида бўлди ва Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов билан музокара ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, қуввати 2 МВт бўлган ядровий тадқиқот реактори 1959 йилда ишга туширилган. 1971 йилда ядро реакторининг янги фаол ҳудуди синовдан ўтказилган ва унинг қуввати 10 МВтгача етган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Трамп: «АҚШ дунёдаги энг қудратли ядро кучларига эга» 24 мар, 10:38
  • КХДРнинг ядровий салоҳияти маълум бўлди 18 янв, 13:00
  • КХДР ядровий синов чоғида одамлар ҳалок бўлганини тасдиқламади 03 ноя, 05:11
  • Шимолий Корея ядровий урушга ядровий уруш билан жавоб беришини айтди 21 апр, 23:15
  • Обама ядровий қуролга эга мамлакатларни уни синамасликка чақирди 21 сен, 09:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонга Қозоғистондан совуқ ҳаво массаси кириб келади 22 сен, 00:13 253
  • Меланья Трамп Вашингтон ҳайкали очилиши маросимида шарманда бўлди 21 сен, 23:50 358
  • Шомуродов гол урган баҳсда аутсайдер "Ростов"ни мағлуб этди 21 сен, 23:20 250
  • АПЛ. "Манчестер Сити" клуби "Уотфорд"ни 8:0 ҳисобида мағлуб этди (видео) 21 сен, 23:00 146
  • ЖЧ. Ўзбекистон тарихда илк бор умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди 21 сен, 22:34 482
  • Бокс. Баҳодир Жалолов азалий рақибини енгиб, жаҳон чемпиони бўлди 21 сен, 22:28 341
  • Мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш уларнинг қимматлашишига сабаб бўлади 21 сен, 22:26 249
  • Бокс. Дилшодбек Рўзметов кумуш медални қўлга киритди 21 сен, 21:59 186
  • «Агробанк» ходими 245 нафар ўқитувчи номидан 735 миллион сўмлик сохта кредит расмийлаштиргани аниқланди 21 сен, 21:57 424
  • Сервер Жепаров: "Терма жамоамиз Купер билан олдинга силжий олмаса керак" 21 сен, 21:25 486
  • Бўлимлар