«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 19:39
ЎЗO‘Z

Қорақалпоғистонда 25 ёшли аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди

19 авг, 21:20 3 578 Жамият
Қорақалпоғистонда 25 ёшли аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди
Фото: «KRuz.uz»
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида Ҳайит байрами куни мудҳиш қотиллик содир этилди, деб хабар беради «KRuz.uz».

11 августдан 12 августга ўтар кечаси соат 00:20 ларда Хўжайли тумани «Мустақиллик» ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Қ. турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган М.Қ. билан уйида ўзаро оилавий жанжаллашиб қолиб, рашк оқибатида, қасддан ўлдириш мақсадида турмуш ўртоғи М.Қ. ухлаш учун ётоқхонасига кириб, уйқуга кетган вақтда, ётоқхонага кириб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафасига ва танасининг бошқа жойларига бир неча марта қасддан урган.

Марҳум яқинларининг сўзларига кўра, у Хўжайли туманидаги касалхонага соат 24:00 атрофида олиб келинган вақтда ҳам ҳали тирик бўлган. М.Қ. танасининг 19 жойига ўткир тиғли пичоқ билан зарба берилган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан М.Қ. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида олиниб, марҳум М.Қ.нинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 12 август куни Хўжайли тумани прокуратураси томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида ушланди.

Жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Маълумот учун, А.Қ. ва М.Қнинг икки нафар, 4 яшар ва 1 ёш-у 4 ойлик қиз фарзандлари бор, дейилади хабарда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Қўшработда аёл эрининг жазманига 7 маротаба пичоқ урди 15 июл, 09:50
  • Бош прокуратура Чилонзор туманидаги қотиллик ҳақида расмий маълумот берди 09 июл, 16:38
  • Жиззахда фуқаро укасини операция қилган хирургни қасддан пичоқлади 29 июн, 23:54
  • Бухоролик йигит унаштирилган қизини рашк қилиб ҳамқишлоғини ўлдириб қўйди 01 авг, 22:50
  • Тошкентда маст она ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди 30 мар, 23:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шукуровнинг жамоаси БАА Суперкубогини қандай қўлга киритди? (видео) 15 сен, 19:15 0
  • Қримда Зеленскийнинг яриморолни “қайтариб олиш” ҳақидаги сўзларига жавоб қайтаришди 15 сен, 18:48 189
  • "Қўқон-1912" "Бунёдкор" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади 15 сен, 18:16 162
  • Энди Руис: "Фьюри қўлини белига қўйиб мени ура олмайди" 15 сен, 17:53 191
  • Жаҳон чемпионати. Мирзаҳалилов боксчиларимизнинг бугунги иштирокини бошлаб берди 15 сен, 17:32 219
  • Туркияда Шаҳрам Ғиёсов иштирокида шоу бўлиб ўтди (фото) 15 сен, 17:27 366
  • Тезроқ озишга ёрдам берадиган одатлар номи маълум бўлди 15 сен, 17:00 390
  • Насроний атиргули (5-қисм) 15 сен, 16:32 264
  • Рустам Ассакалов Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 15 сен, 16:04 225
  • Чой миянинг яхшироқ ишлашига ёрдам беради 15 сен, 15:36 311
  • Бўлимлар