«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:13
ЎЗO‘Z

Тошкентга тезкор автобус керакми?

22 авг, 11:23 4 024 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентга тезкор автобус керакми? Фото: Google Photos
«Дарё» колумнисти Евгений Скляревский Тошкент шаҳрида тезкор автобуслар қатновининг йўлга қўйилиши ҳамда бунинг натижалари хусусида фикр юритади.

Шу йилнинг 25 июли Тошкент транспорт соҳаси учун алоҳида эътиборли кун бўлиб қолиши мумкин. Бу кун, биринчидан, шаҳар ҳокимиятида кореялик экспертлар билан «Тошкент жамоат транспорти интеграциялаштирилган тизимини ривожлантиришни қўллаб қувватлаш стратегияси» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Иккинчидан, Ground Zero Chilonzor коворкинг марказида транспорт ривожланишига масъул ташкилотларнинг вакиллари билан учрашув бўлибди.

Бу икки воқеани Тошкент транспорт тармоғини ривожлантиришнинг икки ўхшаш таклифи – «тезкор автобус» ёки Bus Rapid Transit бирлаштиради. Коворкинг марказидаги учрашувда BRT’ни ривожлантириш ғоясини Инновациялар вазирлиги транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи М. Мирсаитов тақдим қилди.

Тезкор автобуснинг асосий ғояси худди метро бекатларидагидек ҳаракат йўналиши ва тўхташ бекатларини яратишдир. Умуман айтганда, BRT кўп жиҳатдан метро ёки тезкор трамвай қатновига монанд. BRT Осиё ва Лотин Америкасининг кўплаб шаҳарларида фаолият олиб бормоқда. BRT ҳақида батафсилроқ билишни хоҳлаган ўқувчилар Wikipedia’дан керакли маълумотни ўқиб олиши мумкин.

Таклиф қилинган лойиҳанинг мақоми ва тақдири ҳақида саволга М. Мирсаитов лойиҳа транспортни ривожлантириш концепциясида ҳисобга олинганлигини айтиб ўтди. Инновациялар вазирлиги шаҳар ҳокимияти билан биргаликда лойиҳа координатори ва тўлақонли иштирокчиси бўлади. Қарор қабул қилиш юқорида даражада ҳал қилинади, чунки BRT’ни ривожлатириш учун хориж сармояси ва қўшимча маблағ керак.

Тезкор автобуснинг асосий жиҳатлари нималардан иборат?

- Метро ва тезкор трамвайга нисбатан арзонлиги, сабаби туннел қазиш ва рельслар ётқизиш талаб қилинмайди, мавжуд автобуслардан фойдаланиш мумкин;
- Ҳаракат тезлигининг 3–4 марта ортиши ва йўл вақтининг қисқариши;
- Йўловчиларни чиқариш ва тушириш метродаги каби ишлайди, йўл ҳақи бекатларда олинади;
- Ҳаракат ва тез-тез тўхтаб юришнинг оптималлашуви сабабли зарарли моддаларнинг атмосферага отилиши натижасида экология яхшиланади;
- Тезкор автобусларнинг ҳаракатланиши учун шахсий транспорт воситаларининг камайиши;
- Ҳаракатнинг оптималлашуви эвазига йўловчилар миқдорининг ўсиши.

Тезкор автобуснинг ягона салбий жиҳати йўналиш учун алоҳида бекатлар ва ҳаракатланиш тизимининг олиб кирилишидир. Айниқса тарихий ёдгорликлари бор шаҳарлар марказларида ва шахсий ёки хусусий транспорт воситалари ҳаракатланадиган кўчаларда тезкор автобусга устунлик берилиши ноқулайлик туғдиради. Аммо бу каби муаммолар ҳал қилиш мумкин бўлган муаммолар сирасига киради.

Агарда тезкор автобуслар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланса, шаҳар аҳоли бу каби ноқулайликларга бардош бера олади. Буни тезкор автобус қатнайдиган ўнлаб шаҳарлар мисолида кўриш мумкин. Тезкор автобус хизматининг жорий этилиши шаҳар транспорти тубдан қайта ташкил қилинишига олиб келади. Бошқа автобус йўналишлари тезкор автобус ҳаракатланиш йўналишига мослаб тузилади.

Фото: Google Maps
Шундай экан, Тошкентнинг қаерида тезкор автобусни амалга киритиш керак, бир фикрлаб кўрайлик. Масалан:
1) Келес – Қўйлиқ;
2) Назарбек – ТошГРЭС;
3) Зангиота – ТТЗ.

Бунинг учун марказда қайта чиқиш имконини бериб уч линияни бирлаштирадиган бўғин ташкил қилинса бас. Уни эса Ucell бош офиси олдидаги майдонга жойлаштириш мумкин. Янги йўллар қуриш керак бўлмайди. Мавжуд йўллар: Шота Руставели, Маннон Уйғур, Фарғона йўли ва бошқалар етарли, аммо баъзи кўчаларни кенгайтиришга тўғри келади.

Режа албатта мукаммал эмас; ҳамма BRT лойиҳасини қай тариқа ривожлантириш ғоясини бериши мумкин. Бир нарса аниққки, Тошкентда жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаси керак ва бунинг бошқа йўли йўқ.

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар