«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:34
ЎЗO‘Z

Россиялик эксперт Ўзбекистонда гўшт нархи нега кўтарилаётгани сабабини айтди

15 авг, 10:05 6 586 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиялик эксперт Ўзбекистонда гўшт нархи нега кўтарилаётгани сабабини айтди Фото: Sputnik
Россия Фанлар академияси ҳузуридаги V.М.Горбатов номидаги озиқ-овқат тизими, IT-технологиялар иқтисодий-тадқиқот маркази раҳбари Дмитрий Гордеев Ўзбекистонда гўшт нархи кўтарилишининг сабаблари ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради Sputnik.

Эксперт республикада гўшт нархи оширилишининг асосий мезонларидан бири сифатида ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасида мувозанат йўқлигига эътибор қаратди.

«Ўзбекистонда бозорларга гўштни асосан фермерлар етказиб беради. Фермерлик хўжалик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми унча катта эмас, нархлар, масалан, дон, энергия ресурсларига кўтарилиши маҳсулот таннархига боғлиқ», — дейди Гордеев.

Эксперт таъкидлашича, йирик корхоналар турли иқтисодий силкинишларни нисбатан енгилроқ сезади.
Бундан ташқари, Қозоғистондан гўшт импорти Ўзбекистон ички бозорига сезиларли таъсир қилади.

«Шунга кўра, барча хатарлар ва нарх ўзгариши маҳаллий саноат етишмаслиги билан боғлиқ, шунинг учун биринчи навбатда йирик ишлаб чиқарувчиларни ривожлантириш зарур, улар ташқи бозорни ҳам таъминлай олади ва харидорлар учун сифатли ва паст нархларни кафолатлаши мумкин», — деб ҳисоблайди эксперт.

Гордеев иқтисодиётни давлат томонидан муваффақиятсиз тартибга солиш борасида Куба ва Венесуаэлани мисол сифатида келтирди.

«Россияда гўшт нархлари талаб ва таклиф мувозанати ҳисобига амалга оширилади. Масалан, ички бозорни товуқ гўшти билан тўлдиришга эришилди ва компаниялар узоқ вақт давомида маҳсулотларни паст нархда ушлаб туришмоқда: бозор маҳсулотга тўлган ва нархни ошириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Бундан ташқари, бу фирмаларни халқаро ташқи бозорларга чиқиш ва у ерда маҳсулотларни сотишга ундамоқда», — дейди эксперт.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар