«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 23:59
ЎЗO‘Z

Комил Алламжонов расмий баёнот билан чиқди (видео)

14 авг, 10:43 920 Жамият
Комил Алламжонов расмий баёнот билан чиқди (видео)
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Instagram'даги саҳифасида расмий баёнот билан чиқди.

Расмий баёнот Веб-ресурс эгаси Интернет тармоғига ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилигини аниқлаган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт. Зеро, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай хатти-ҳаракатларнинг таъриф-тавсифи ва уларга белгиланган жазолар аниқ кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунида: “Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади”, деб белгиланган. Шунингдек, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда: «Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади. Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар», дея қайд этилган. «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, веб-сайтнинг ёки веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер Интернет тармоғидаги ўз веб-ресурси орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиши қатъий ман этилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жиноят кодексининг 140-модаасига мувофиқ эса, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Мамлакатимизда фикр билдириш эркинлиги таъминланган, лекин бу бировни ҳақорат қилиш ёки камситиш ҳуқуқини бермайди. Бу ҳам инсоний, ҳам қонуний нуқтаи назардан тўғри эмас. _________ Официальное заявление Владелец веб-ресурса должен проверять достоверность информации перед её публикацией в Интернете, а также немедленно удалить, если информация окажется неточной. В существующих нормативно - правовых актах, четко охарактеризованы подобные действия и прописаны меры воздействия, за совершенные правонарушения. В частности, в Законе Республики Узбекистан «О средствах массовой информации» определено: «Запрещается через средства массовой информации порочить честь и достоинство граждан, вмешательство в их личную жизнь». Кроме того, Закон о принципах и гарантиях свободы информации гласит: «Искажение и фальсификация информации запрещаются. Средства массовой информации несут совместно с источником и автором информации ответственность за достоверность распространяемой информации в установленном законом порядке». В соответствии с Законом "Об информатизации», владельцам веб-сайтов, администраторам страниц веб-сайта, включая блогерам, категорически запрещается распространять информацию порочащую честь и достоинство или деловую репутацию граждан, допускающей вмешательство в их частную жизнь через свои страницы. Согласно 41-й статье Кодекса об административной ответственности, оскорбление, то есть умышленное унижение чести и достоинства личности — влечет наложение штрафа от двадцати до сорока минимальных размеров заработной платы. А в статье 140 Уголовного кодекса указывается, что оскорбление, то есть умышленное унижение чести и достоинства личности в неприличной форме, совершенное после применения административного взыскания за такие же действия, — наказывается штрафом до двухсот минимальных размеров заработной платы или обязательными общественными работами до двухсот сорока часов либо исправительными работами до одного года. Оскорбление в печатном или иным способом размноженном тексте либо в средствах массовой информации — наказывается штрафом от двухсот до четырехсот минимальных размеров заработной платы или обязательными общественными работами от двухсот сорока до трехсот часов либо исправительными работами от одного года до двух лет. В нашей стране обеспечена свобода выражения своих мыслей, но это не даёт права оскорблять или унижать кого – либо. Это неправильно ни с точки зрения закона, ни с точки зрения человечности. #медиамаданият #медиакультура #mediamadaniyat

Опубликовано Комил Алламжонов Вторник, 13 августа 2019 г.

“Сизга яхши маълумки, республикамизда сўз эркинлигини таъминлаш, эркин фикр юритиш учун ҳуқуқий ҳимояни кучайтириш, давлат идораларининг очиқлигини таьминлаш, блогерлик мавқеини кўтариш, барча тоифадаги ОАВ ходимларини ҳимоя қилиш борасида талайгина иш қилинди ва қилинмоқда.

Бу уларни оммалашишига, халқ орасида ҳурмат қозонган ҳолда амалда тўртинчи ҳокимият даражасига секин аста бўлса-да, кўтарилишига олиб келмоқда. Бунга ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Тан олиб айтиш керакки, бугун ҳар бир смартфон эгаси эрта тонгданоқ уйғониши билан телефони орқали биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларга киради ёки янгиликларни ўқийди. Ва шу тариқа ҳар биримиз электрон ахборот майдонининг таъсирига тушиб бормоқдамиз. Кимлардир бу майдонда иштирокчи, кимлардир унинг қурбони, кимлардир эса кузатувчи.

Мобил телефонидан фойдаланувчилар сонининг 20 миллиондан ортиб бораётганини инобатга олсак, ахборот сиёсати соҳасидаги масъул давлат органи бўлган бизнинг агентлигимиз бу масалага бефарқ бўла олмайди ва уни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўя олмайди. Гап бизнинг давлатчилигимиз, халқимизнинг тинчлиги, хотиржамлиги ва қолаверса, давлатимиз равнақи ҳақида бормоқда”, - дейилади баёнотда.

Билдирилишича, сўнги пайтларда ижтимоий тармоқларда қандай янгилик пайдо бўлмасин унинг тагида турли мунозарали баҳслар, муносабатлар, фикрлар, тортишувлар ёзилади. Бу фуқароларнинг фаоллашиб бораётганини кўрсатади.

“Лекин, минг афсуски, улар орасида охирги пайтда ҳақоратли сўзлар, туҳматли гаплар, сўкинишлар, обрўсизлантирувчи фикрлар кескин кўпайиб бормоқда. Бундай изоҳлар, ўз навбатида, ҳар бир фуқарога салбий таъсир кўрсатиб, ёлғон маълумотлар шаклланиши, одамларимиз орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига олиб келмоқда. Энг ёмони буларнинг аксарияти бир гуруҳ троллар ёки фейк, яъни, сохта аккаунтлар томонидан уюштирилмоқда. Буларнинг ортида нима мақсад ётгани, бу гуруҳлар кимга қарашли экани катта савол туғдиради.

Минг афсуски, ушбу муаммо нафақат Ўзбекистон балки бутун дунё мамлакатларининг бош оғриғига айланган. Сизга яхши маълумки, турли оммавий тартибсизликларнинг барчаси ушбу ресурслар ёрдамида амалга оширилади. Яқин қўшни давлатлар, умуман дунё ҳамжамияти ҳам ушбу муаммо билан қаттиқ курашиб келмоқда”, - дейилган баёнотда.

Қайд этилишича, бунинг ечими битта. Бу жамиятда қонун ва қонун устуворлигини таьминлаш ҳамда ҳуқуқий билим ва маданиятни ошириш.

Демократия ва сўз эркинлиги – бу исталган нарсани қонунга хилоф равишда, ҳеч қандай масъулиятни ҳис қилмасдан айтавериш дегани эмас. Сўз эркинлиги бу аввало қонунга амал қилиш, айтилган ҳар бир сўз учун жавоб бера олиш масъулияти.

“Жуда кўплаб хорижий давлатларнинг етакчи оммавий ахборот воситалари фаолияти ўрганилганда, айнан шу мезонга қатъий амал қилинишини кўрамиз. Ҳар бир журналист, блогер ОАВ орқали айтаётган гапи, бераётган маълумоти учун қонун олдида жавобгардир. Бу норма ривожланган давлатлар қонунчилигида ҳам, Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасига оид қонунларида ҳам қатъий белгилаб қўйилган.

Бир сўз билан айтганда, бундан буён ҳар бир ОАВ, блогерлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенджерлардаги гуруҳлар модераторлари нафақат ўзлари ёзган маълумотларда юқоридаги талабга риоя қилишлари, балки улар остидаги фуқаролар фейк аккаунтлар ёки троллар томонидан ёзилаётган давлат ахборот хавфсизлигига таҳдид солувчи бузғунчи шарҳлар, ҳақоратли сўзлар, таҳқирлашлар, ёлғон изоҳлар учун ҳам қонунда белгиланган тартиб асосида жавобгар бўлишларини эслатиб ўтмоқчимиз. Сиздан фақатгина қонунчиликдан келиб чиққан ҳолда бундай маълумотларни ўтказмаслик ёки саҳифангиз остида ёзилган бўлса уни зудлик билан ўчириб ташлаш амалиётини йўлга қўйиш сўралмоқда.

Ҳурматли ҳамкасблар, барчангизни юртимизда сўз ва фикр эркинлиги, қонун устуворлигини таъминлаш учун ахборот соҳасида бўлаётган турли носоғлом жараёнларга қарши бирлашиб ҳаракат қилишга чақирамиз”, - дея якунланади баёнот.

Маълумот учун: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 140-моддасига мувофиқ эса, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Актриса Луиза Расулова туғилган кунини нишонламоқда (фото) 24 апр, 10:30
  • Россиялик машҳур хонанда Дима Билан автоҳалокатга учради… 19 сен, 10:25
  • “Beeline” Ўзбекистондаги “Eurasia Mobile Challenge” ғолибларини эълон қилади 18 дек, 15:03
  • Zamin.uz сайти Телеграмда расмий каналини ишга туширди 07 окт, 10:59
  • ВВС телевизор каналларини фикр орқали алмаштириш бўйича тажриба ўтказмоқда 19 июн, 18:19
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АрМИ-2019 натижаларига кўра 5-ўринни эгаллади 19 авг, 23:37 9
  • Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди 19 авг, 23:12 204
  • Михаил Чудаков: "Каримов даврида мендан Тошкент яқинидаги ядровий реакторни ёпишни сўрашган" 19 авг, 22:43 233
  • Фарғонада ЙТҲга учраган автомобиллар «паради» бўлиб ўтди (фото) 19 авг, 22:13 263
  • «Сантос» собиқ президенти: Неймар «Реал»га ўтмаслиги учун унинг отасига 1 млн доллар тўлагандим 19 авг, 21:46 226
  • Қорақалпоғистонда 25 ёшли аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди 19 авг, 21:20 1 040
  • Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга бағишланган кўрсатув тайёр 19 авг, 20:46 1 254
  • Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши қўзғатилди 19 авг, 20:23 1 314
  • Тайсон Фьюри: Яна ким билан жанг қилишим керак? Бири Россияга қочиб кетди, яна биттаси Болгарияга 19 авг, 20:00 437
  • Сурия ҳарбийлари турклар конвойига ҳужум қилди, уч киши ҳалок бўлди (фото, видео) 19 авг, 19:35 539
  • Бўлимлар