«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:34
ЎЗO‘Z

Кучишлатар тузилмалар исёнларни бостиришни машқ қилишмоқда (видео)

05 авг, 06:35 3 243 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кучишлатар тузилмалар исёнларни бостиришни машқ қилишмоқда (видео) 1-3 август кунлари Республика миқёсида биринчи маротаба Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи раҳбарлигида Кучишлатар тузилмаларнинг ҳамкорликдаги амалий ўқув машғулотларини такомиллаштириш бўйича кўргазмали машғулот ўтказилди.

Унда барча вилоятлардаги Қуролли Кучлар куч тузилмалари раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Катта масштабдаги ўқув машғулотлари дастлаб видеоселектор тарзида ўтказилди. Шундан сўнг, ҳар бир ҳарбий округ кесимида Куч тузилмаларнинг ҳамкорликдаги амалий машғулотларига старт берилди.

Марказий ҳарбий округнинг Навоий, Самарқанд ҳамда Жиззах горнизонларида “Зарба”, “Тўлқин” ҳамда “Қалқон” операциялари ўтказилди.

“Зарба” операциясида ДХХ тезкор гуруҳи томонидан қуролли шахслар бошқарувидаги машина аниқланиб, Мудофаа, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия таркибидан тузилган йиғма махсус отряд ҳамкорлигида қўлга олинди.

Самарқанд шаҳридаги “Тўлқин” ва “Қалқон” операцияларига Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Қаҳрамон Ачилов бошчилик қилди. Учинчи кучлар “тарғиботи” асосида йиғилган намойишчилар қисқа фурсатда тарқатилди.

Самарқанд шаҳри Ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди томонидан “Қалқон” операцияси муваффақиятли якунланди.

Шаҳар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, блокпостлар ўрнатилди. Шубҳали кўринган шахслар мукаммал текширилиши учун Вазиятларни ўрганиш марказига юборилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 1
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар