«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 18:00
ЎЗO‘Z

Марказий ҳарбий округи полигонида хориж артиллерия снаряди синовдан ўтказилди (фото, видео)

04 авг, 16:09 4 393 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий ҳарбий округи полигонида хориж артиллерия снаряди синовдан ўтказилди (фото, видео) Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округига қарашли Ўзбекистондаги биринчи рақамли «Каттақўрғон» полигонида Хитой Халқ Республикаси билан тинчлик йўлидаги халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида харид қилинган артиллерия снаряди синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Мудофаа вазирлиги ва Марказий ҳарбий округ раҳбарияти ҳамда артиллерия бўлинмалари томонидан 122 миллиметр ва 152 миллиметри «ПЛ66-1» маркали таснифига кўра, осколкали фугасли снаряд қўлланилган. Д-20 ва Д-30 артиллерия қуролларидан 20 донадан отилган снаряднинг келгусида Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибидаги артиллерия бўлинмалари қуроллари учун ўқ-дори сифатида қўллаш самарадорлиги текширилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Биринчи маротаба Мудофаа вазирининг ташаббуси билан «Мен ғолиб» шиори остида ўтказилаётган 12 та мутахассисликлар бўйича мусобақанинг 7 та йўналиши айнан артиллерия бўлинмаларига тегишли. Ҳозир кунда артиллерия бўлинмаларини янги турдаги қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар билан таъминлаш чоралари кўриляпти.

Шунингдек, артиллерия мутахасислиги бўйича малакали кадрларни тайёрлашда устоз-шогирд анъаналари жорий қилиниб, назарий билим ва амалий кўникмани оширишда ҳар бир дала ўқув майдонида намунали «Энг илғор артиллерия мутахассиси йўлаги» барпо этилди.

Кеча, 29 июль кунидаги Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган видеоселекторда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов томонидан Ўзбекистонда ягона артиллерия ва авиация машғулотлари ўтказиладиган «Каттақўрғон» полигонидаги синов натижалари ҳамда мутахассисликлар бўйича мусобақанинг округ босқичи якунлари ҳақидаги маърузаси тингланди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 23
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 81
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 79
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 36
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 49
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 29
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 0
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 25
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 44
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 36
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • Бўлимлар