«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:10
ЎЗO‘Z

ИИББ: МИБ билан ҳамкорликда жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчилар аниқланмоқда

23 июл, 21:00 3 421 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ИИББ: МИБ билан ҳамкорликда жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчилар аниқланмоқда Жорий йилнинг 22 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси вакиллари билан ҳамкорликда ЙҲҚни бузиб, жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказишни бошлашди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ (“Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби”), йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси ушлаб турилади. Қанча муддатга? Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар. Бу ҳақда жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари ёзма кўрсатма беради.

Шунингдек маълум қилинишича, Тошкент ҳудудида қарздорларни автоматик тарзда аниқловчи 20 та “Автокон” комплекслари ишламоқда. Шу билан бирга, шаҳарга кириш/чиқиш ЙПХ постларида ҳам. Шу муносабат билан ЙҲҚ бузилганлик учун солинган жаримани ўз вақтида тўлаш сўралган.

Қайд этилишича, вақтида тўланмаган жарима бўлса ва сиз оилангиз билан шаҳар ташқарисига дам олиш учун кетаётган бўлсангиз, сизни тўхтатиб, автомобилингизни жарима майдончасига жойлаштиришади. ЙҲҚни бузганлик учун жаримани ўз вақтида тўлаш тушунмовчилик ва кайфият бузилишини олдини олади, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар