«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 23:55
ЎЗO‘Z

383 та коллеж биноси мактабларга берилади

22 июл, 18:27 3 313 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
383 та коллеж биноси мактабларга берилади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 15 июлда узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масаласига бағишлаб ўтказилган мажлисда берган топшириғига кўра, республикада мавжуд 1469 та касб-ҳунар коллежларининг 383 та биноси мактабларга берилади.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, натижада 2019-2020 ўқув йилида мактаб ўқувчилари учун қўшимча 224 мингдан ортиқ ўқувчи ўринлари яратилади.

Коллежларни мактабларга айлантиришни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг топшириғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокими бошчилигида республиканинг ҳар бир ҳудудида ишчи гуруҳлар тузилган.

Ишчи гуруҳларига:

касб-ҳунар коллежларининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди, мебель ва ўқув-лаборатория жиҳозлари, спорт инвентарлари билан биргаликда халқ таълими тизими тасарруфига ўтказиш бўйича белгиланган тартибда топшириш - қабул қилиш ишларини амалга ошириш;

таълим тизимидан бошқа соҳаларга берилган касб-ҳунар коллежларининг мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва асбоб-ускуналарини инвентаризация қилиш ва яроқли деб топилганларини умумтаълим мактаблари балансига ўтказиш;

2019 йил 10 августга қадар халқ таълими тизимига ўтказилган касб-ҳунар коллежлари биноларидан самарали фойдаланиш, навбатлилик коэффициенти 2 ва ундан юқори бўлган мактабларга қўшимча бино сифатида бериш ҳамда эҳтиёж мавжуд бўлган ҳудудларда янги мактаблар сифатида қайта ташкил этиш чораларини кўриш;

халқ таълими тизими тасарруфига ўтказилган таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш вазифалари юкланган.

Топширилган вазифани ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш мақсадида Халқ таълими вазирлигида штаб ва ҳудудий ишчи гуруҳлари ҳам тузилган.

Халқ таълими вазирлиги бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш, ўқувчиларни янги мактаблар ва ўқув биноларига ўтказиш жараёнида умумтаълим мактабларининг Кузатув кенгашлари ва жамоатчиликнинг фаол иштирок этишига ишонади, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 0
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 0
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 59
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 158
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 59
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 0
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 0
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 0
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 5
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 58
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 103
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 48
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 76
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 194
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 153
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 66
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 333
  • Бўлимлар