«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:51
ЎЗO‘Z

Туркия президентининг ўғли Билол Эрдўған бошчилигидаги делегация Хоразмга келди (фото)

21 июл, 19:12 4 678 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия президентининг ўғли Билол Эрдўған бошчилигидаги делегация Хоразмга келди (фото) Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
Шу йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Хива шаҳрида «Халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар фестивали» ўтказилади.

Бу спорт мусобоқасини юқори савияда ташкил қилиш ва ўтказиш мақсадида Бутунжахон Этноспорт Конфедерацияси (БЭК) тажрибасига таянилмоқда. Шу сабабли, 19 июль куни Хоразм вилоятига Туркиядан БЭК раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ўғли Билол Эрдўған бошчилигида бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюришди, деб хабар беради Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
Туркия делегациясининг Хоразм воҳасига ташрифидан мақсад ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек Хива шаҳрида камондан ўқ отиш бўйича ўтказиладиган халқаро турнирга бағишланган конференцияда иштирок этишдан иборат.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
Ташриф аввалида Туркиялик мехмонлар мазкур спорт фестивали ўтказиладиган «Ичан-Қалъа» давлат музей қўриқхонаси ҳудудини кўздан кечиришди. Шу қаторда меҳмонлар «Ичан қалъа»даги Кўҳна арк, Паҳлавон Маҳмуд мажмуалари, Қози Калон мадрасаси, Калта минор ёдгорлиги ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишишди.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
Шундан сўнг, меҳмонлар «Нуриллабой» саройида камондан ўқ отиш спорт тури бўйича халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этишди.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
Унда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев, Камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов, Бутунжахон Этноспорт Конфедерацияси президенти Билол Эрдўған, Туркия ўқчилар вақфи раҳбари Ҳайдарали Илдиз, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди. Анжуман давомида журналистлар фестиваль ўтказилиши, қамрови ва ёритилиши билан боғлиқ турли саволларга жавоб олишди.

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

Фото: Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар