«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:20
ЎЗO‘Z

Олмазор туманида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар 1373 тага етди

20 июл, 17:30 2 649 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олмазор туманида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар 1373 тага етди Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан пойтахтимизнинг Олмазор туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун кўргазмали семинар ташкил этилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида бўйича бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳим ўрин тутмоқда.

Жорий йилдан янги солиқ концепцияси амалиётга жорий этилиши нафақат бизнес вакиллари, балки, фуқаролар иш билан банд бўлиши ва даромади ошишига хизмат қилмоқда. Маълумотларга кўра, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий тўловлар ставкаси кескин камайтирилгани натижасида жорий йилнинг ўтган даврида Олмазор туманида 9 мингдан зиёд яширин иш ўринлари легаллаштирилди.

Маълумки, 2019 йил 1 январдан бошлаб, ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (тушуми) 1 млрд. сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилди. Мазкур тажриба ҳам ўзининг ижобий самарасини бериб, Олмазор туманида ўтган йили қўшилган қиймат солиғи тўловчилари 86 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг 5 июль ҳолатига бу кўрсаткич 1373 тага етди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5755-сонли Фармони мазмун-моҳияти кўргазмали слайдлар ҳамда стендлар ёрдамида батафсил тушунтирилди.

Фармонга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб, календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши белгиланди.

Мисол учун, халқимиз орасида «пайнетчилар» номи билан машҳур тадбиркорлар амалдаги қонунчиликка асосан 100 млн. сўм тушумдан 4 фоиз (4 млн. сўм) ягона солиқ тўлови тўлашарди. Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб, 100 млн. сўм тушумининг 2,5 фоиз хизмат ҳақидан 25 фоиз (625 минг сўм) ягона солиқ тўловини тўлайдиган бўлишди.

Кўргазмали семинарда мутахассислар томонидан қайд этилганидек, Фармонда қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш назарда тутилгани, янги солиқ ислоҳотларининг ўта муҳим иккинчи босқичини амалга оширишга хизмат қилади.

Семинарда тадбиркорлик субъектлари солиқ қонунчилиги бўйича саволларга тезкор жавоб олишлари учун Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг 71-244-54-86 рақамига қўнғироқ қилишлари ёки «Telegram» ижтимоий тармоғидаги расмий канали (@Toshkent_sh_DSB)га мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Тадбиркорлик субъектлари вакиллари мулоқот чоғида солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар боис бугунги кунда солиқ ходимлари солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори, яқин маслаҳатчисига айланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлашди. Бу эса фуқароларда ҳам, тадбиркорларда ҳам шу юртга дахлдорлик туйғуси шаклланиб, инсофли солиқ тўловчилар сафи кенгаяётганидан дарак беради.

Учрашувда тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.
Ўзаро мулоқот тарзида ўтган бу каби учрашувлар пойтахтимизнинг барча туманларида ўтказилади.

Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 0
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 314
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 429
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар