«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:38
ЎЗO‘Z

Хотин-қизлар қўмитаси "бозорчи аёллар" сурбетлигига чек қўяди

11 июл, 19:50 3 956 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хотин-қизлар қўмитаси "бозорчи аёллар" сурбетлигига чек қўяди "Мамлакатни биламан десанг, бозор билан мозорига бор, деган гап бор. Ҳақиқий бозорчи аёлларда на маънавият, на маърифат бор. Аммо шу сўзга мос бўлмаслиги учун хотин-қизлар қўмитаси нима қилди?", - деди бугун ўтказилган матбуот-анжумани давомида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова.

Шу ўринда, куни кеча 10-июль куни Самарқанд шаҳри Сиёб бозорида рўй берган бир нохуш ҳолат эсимга тушди. МДҲ давлатларидан келган меҳмонлар билан бозор айланиб, Бибихоним мадрасаси яқинида тўпланиб турган эдик, ана шундай бозорчи аёллардан бири кутилмаганда ички ишлар органлари ходимларига қўлини пахса қилиб, шанғиллаб бақириб кетгани гувоҳ бўлдик. "Икки юз минг ойликка яшаб бўладими? Нима демоқчисан?", - деб бақирарди қўлида турли сувенирларни кўтариб олган, оғзи тўла тилла тиш аёл.

Ички ишлар ходими аёлдан қанча узоқлашишга ҳаракат қилса, жазаваси тутган аёл у томон бостириб, бақиришдан тўхтамасди.
Аёлнинг ҳаракатини меҳмонлар ҳайрон қараб кузатишди.
Шу тобда меҳмонлар олдида изза бўлишдан ҳам кўра, ички ишлар ходимига кўпроқ ачиндим.

Энг ачинарлиси, орадан ярим дақиқа ўтмай, бозор дарвозаси олдида ана шундай бозорчи аёллардан яна бири ички ишлар ходимига ҳужумга ўтди. Уни икки-уч киши тўхтатишга ҳарчанд ҳаракат қилмасин, аёл юлқиниб, формадаги орган ходимига ташланмоқчи бўларди. Ҳайриятки, шу вақт автобус тайёрлиги эълон қилинди ва меҳмонлар бозордан узоқлашдилар.

Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимованинг айтишича, Сиёб бозоридаги аёлларнинг ўзини тутиши масаласи кун тартибида турган муаммоли масалалардан бири. Муаммо шундаки, бундайлар ҳеч кимни эшитмайди ва "орани очиқ" қилиб кун кечиришга одатланиб қолган.

Ўзбекистон хотин-қизлар раиси Эльмира Баситханованинг айтишича, эндиликда бозорларда қўмитанинг бошланғич ташкилоти тузилади. Бозорда ишлайдиган аёллар маърифатсиз "бозорчи аёл" номига муносиб бўлмасликлари учун бошланғич ташкилот хонасида улар билан маърифий суҳбатлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, бозорларда радиоузел орқали Зулфияхонимнинг "Хотирам синиқлари"га ўхшаш асарлар ҳар куни беш-олти мартадан ўқиб эшиттирилиши, муомала маданияти мавзусида эшиттиришлар тайёрланиши ҳам кўзда тутилган.

"Бор ҳаракатимиз бозор ҳақиқатан ҳам маърифат манбаи бўлишига эришишга қаратилади", - деди Баситханова.

Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова тез кунларда Сиёб бозорига чиқиб, аёллар билан шахсан суҳбат ўтказишини маълум қилди.

Манба: sputniknews-uz.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар