«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2019, 21:34
ЎЗO‘Z

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Қорақалпоғистон ва Хоразмга борди, чинакам «халқ прокуратураси» шакллантирилади

11 июл, 18:04 846 Жамият
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Қорақалпоғистон ва Хоразмга борди, чинакам «халқ прокуратураси» шакллантирилади
Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бўш бино ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ва бошқа долзарб вазифалар ижроси, шунингдек, прокуратура органларининг жорий 6 ойлик фаолияти билан танишиш мақсадида 8-9 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ташриф давомида тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай муҳит ва шарт-шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш борасида 195 та тадбиркорлик субъектлари билан ҳар иккала ҳудудда алоҳида учрашувлар ташкил этилиб, соҳага масъул идоралар, ижро ва назорат органлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувларда асосий эътибор ҳудудий ва республика даражасидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилди.

Жумладан, мулоқотлар давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган кредит ажратиш, “ноль” қийматда ва имтиёз асосида бино олиш, электр ва газ таъминоти, ер майдони ажратиш, лицензия ва рухсатнома олиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бўш бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти идоралараро комиссиялари ҳисоботи эшитилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти прокуратуралари фаолияти ҳам ўрганилди.

Ўрганиш натижалари, фаолиятни ташкил этиш, ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш борасида йўл қўйилган айрим камчиликлар прокуратураларнинг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида танқидий муҳокама қилинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, аёллар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунийликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” ва “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурлари ижроси устидан қатъий назорат олиб бориш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Прокуратура органларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, садоқат ва масъулият билан бажариш, коррупцион иллатларнинг олдини олиш, чинакам “халқ прокуратураси”ни шакллантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланди, дейилади хабарда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мурожаатлар уч поғонали принцип бўйича кўриб чиқилади 18 май, 10:16
  • Ўзбекистон прокуратура тизимида қатор лавозим ва бошқармалар тугатилди 16 мар, 15:23
  • Ўзбекистон бош прокурори Қозоғистонда медал билан тақдирланди 08 дек, 10:32
  • Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ташкил этилди 12 сен, 09:02
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Хитойга ташриф буюрди 18 май, 11:33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таниқли мураббий Нўъмон Ҳасанов Хитойга нега борди? 22 июл, 21:13 0
  • Ботир Хўжаев: Вазирлик контракт пулларига ҳам, ҳайдовчилардан олинадиган жарималарга ҳам алоқадор эмас 22 июл, 20:53 75
  • “Дамас” ўриндиқлари остига яширилган 187 миллион сўмлик уяли телефонлар фош қилинди 22 июл, 20:45 94
  • Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қуролли низо содир бўлди 22 июл, 20:40 246
  • Бухорода «Каптива» ҳайдовчиси ўзини «ранжитган» ҳайдовчи машинасини ўққа тутди 22 июл, 20:33 381
  • Ўзбекистон кубоги ва Лига кубогига қуръа ташланди 22 июл, 20:16 129
  • Қонунбузарларнинг қилмиши ошкор бўлди 22 июл, 19:45 264
  • Ноқонуний олиб кирилган телевизорлар савдосига чек қўйилди 22 июл, 19:40 227
  • 23 июль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 22 июл, 19:20 357
  • Бош вазир ўринбосари: "Тарихда Хива хонлиги деган давлат бўлмаган" 22 июл, 18:53 723
  • Бўлимлар