«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 01:24
ЎЗO‘Z

Контракт тўловини стипендиясиз шаклда тўлаш қандай бўлиши мумкин?

06 июл, 12:00 3 891 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Контракт тўловини стипендиясиз шаклда тўлаш қандай бўлиши мумкин? Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдуқодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида «Контракт тўловини стипендиясиз шаклда тўлаш қандай бўлиши мумкин?» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Бундан бир йилча аввал, ижтимоий тармоқлар орқали тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини тўлашда маълум қулайликлар яратиш мақсадида уларга ўз хоҳишларига кўра стипендиялардан (ёки унинг бир қисмидан) воз кечиш ҳисобига йиллик олинадиган стипендия миқдорига мос равишда камайтирилган тўлов-контракт пулини тўлаш ҳуқуқини бериш бўйича таклифлар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган ва бу қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 17 июндаги 4359-сонли қарорида жумладан, тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра тўлов-контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилиши белгилаб қўйилди.

Бироқ, ҳозирги кунгача тўлов-контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш тартиби қандай бўлиши ҳақидаги якуний хулосалар эълон қилинганича йўқ.

Бошқача айтганда, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун тўлов-контракт қийматини стипендиясиз шаклда тўлашда барча учун бир хил миқдор белгиланиб, ана шу миқдорнигина чегириб ташлаган ҳолда контракт тўланадими ёки ҳар бир талаба учун семестр якунига кўра унга тайинланган стипендия миқдоридан келиб чиқиб чегирмалар белганадими?

Бизнингча, агар тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун тўлов-контракт қийматини стипендиясиз шаклда тўлашда барча учун бир хил миқдор белгиланиб, ана шу миқдорнигина чегириб ташлаган ҳолда контракт тўлаш ҳуқуқи бериладиган бўлса, у ҳолда ушбу ҳуқуқдан фойдаланишни хоҳлаган талабалар учун семестр якунидаги ўзлаштириш кўрсаткичининг ҳеч қандай аҳамияти қолмайди.

Бошқача айтганда, бундай тартиб жорий этилса, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар икки хил тоифага ажралиб қолади:

Биринчи тоифа талабалар бу - тўлов-контракт қийматини стипендияли шаклда тўлашни танлаган талабалар бўлиб, уларнинг фанлардан юқори баҳо олишга интилишлари мос равишда табақалаштирилган стипендия тайинланиши орқали рағбатлантирилиб борилади.

Иккинчи тоифа талабалар эса - тўлов-контракт қийматини стипендиясиз шаклда тўлашни танлаган талабалар бўлиб, улар учун фанлардан юқори баҳо олишни рағбатлантирувчи асосий омил қолмайди ва шунинг учун уларнинг аксарияти «уч» баҳо билан кифояланиб қўяверишлари мумкин.

Шунингдек, аъло баҳоларга ўқиётган талабалар икки хил қийин танлов қаршисида қолишади: юқори баҳога интилмасдан тўлов-контракт қийматини стипендиясиз шаклда осонроқ тўлаш танлови ёки қийинчилик билан бўлсада тўлов-контракт қийматини стипендияли шаклда тўлашни танлаб, семестр давомида юқори баҳони қўлга киритиш танлови.

Умуман айтганда, агар олий таълим тизимида стипендия тўлаш сақланиб қоладиган бўлса, албатта, бу стипендиялар талабаларга уларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларига қараб белгиланиши зарур. Бундай тартиб стипендия маблағлари самарали ишлатилишига ҳам олиб келади.

«Таълим тўғрисида»ги қонунда билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш принципи таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари сифатида белгиланган. Шунинг учун, олий таълим муассасаларидаги ҳозирда мавжуд табақалаштирилган стипендия тўлаш тизими талабаларнинг юқори даражада фанларни ўзлаштиришларида ва чуқур билим олишларида улар учун муҳим рағбатлантирувчи асосий омил бўлаётганини ҳам эътироф этиш зарур.

Агар барча тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун бир хил миқдор белгиланиб, ўша миқдордан келиб чиқиб тўлов-контракт пулини камроқ тўлаш тартиби жорий этиладиган бўлса, олий таълим муассасаларидаги 70-80 фоизини ташкил этувчи тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг юқори билим ва баҳо олишини рағбатлантирувчи энг муҳим таъсир кучи қўлдан бой берилган бўлади.

Гарчи бу каби янгича тартиб талаба ва ўқитувчилар ўртасидаги тамагирлик ҳолатлари кўпайишига олиб келади деб ҳисоблайдиган бўлсада, бироқ, биринчидан, бундай ноқонуний ҳолатлар аввалдан бор. Иккинчидан, барча ўқитувчилар ва талабалар ҳам бу каби ноқонуний ишларга қўл урмайди. Учинчидан, бу каби ноқонуний ҳолатларга қарши мавжуд ижобий натижа берадиган тартиблардан воз кечиш эвазига эмас, балки назоратни кучайтириш ва жавобгарликни ошириш каби воситалар билан курашилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4359-сонли қарорининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳасида «тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабалари стипендиялардан воз кечиш ҳисобига йиллик олинадиган стипендия миқдорига мос равишда камайтирилган тўлов-контракт пулини тўлаш ҳуқуқи эга бўлади», деб ёзилган эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига тўлов-контракт пулини, айнан, ҳар бир талабанинг йиллик олинадиган стипендия миқдорига мос равишда камайтирилган ҳолда тўлаш ҳуқуқи берилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 125
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 29
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 206
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 79
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 30
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 0
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 0
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 2
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 139
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 18
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Бўлимлар