«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 03:50
ЎЗO‘Z

Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги янги қонун қабул қилинади

06 июл, 07:10 3 046 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги янги қонун қабул қилинади Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қонун лойиҳасида қуйидаги янгиликлар назарда тутилмоқда:

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи сифатидаги ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ҳозирги ижтимоий-сиёсий ҳаётга мувофиқ ҳолда ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, очиқлик ва шаффофлик каби янги принциплари назарда тутилмоқда;

Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, пул-кредит сиёсати; ижтимоий, маданий-гуманитар, экология; ҳудудларни ривожлантириш; ташқи сиёсат; инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият; ахборот технологиялари ва коммуникациялари; жамоат тартибини сақлаш, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ваколатлари белгилаб берилмоқда;

Ҳукумат фаолиятини ташкил этишнинг янги иш услублари, шу жумладан, ҳудудларда Вазирлар Маҳкамасининг мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби назарда тутилмоқда;

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзоларининг ваколатлари ва жавобгарлиги, шунингдек, уларни лавозимга тайинлаш
ва озод этиш тартиби белгиланмоқда;

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда сиёсий партиялар билан ўзаро муносабатларининг хусусиятлари белгилаб берилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш тартиби, Ҳукумат ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар рўйхати мустаҳкамланмоқда;

Ҳукумат аъзолари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг ижтимоий ҳимояси кафолатлари белгиланмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, хусусан, ҳукумат фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартиби белгиланмоқда.

Юқоридаги қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан:

- Вазирлар Маҳкамаси ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги, самарали усуллари ва замонавий механизмлари жорий этилади;
- Ҳукумат аъзоларининг давлат сиёсати амалга оширилиши ва бириктирилган соҳаларда аниқ натижаларга эришиш учун шахсий масъулияти оширилади;
- Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ ва соҳалардаги ваколатлари аниқ белгилаб берилган ҳолда, унинг ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича жавобгарлиги кучайтирилади;
- ушбу муносабатларни тартибга солувчи турли даражадаги қонун ҳужжатлари тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунда мужассамлашади;
- соҳага доир ҳуқуқни қўллаш амалиётининг аниқ ва бир хилда бўлиши таъминланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 211
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 66
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 58
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 52
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар