«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:32
ЎЗO‘Z

Президент фармони «пайнетчилар» масаласини ҳал этди

28 июн, 23:26 4 957 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент фармони «пайнетчилар» масаласини ҳал этди Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йил 1 августдан бошлаб календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

Масалан, барча тушуми 100 миллион сўмдан ортган «пайнетчилар» кўрсатилган хизмат учун реализация қилинган сумманинг 2,5 фоизи миқдорида ҳақ олади. Шунга қарамай, улар якка турдаги тадбиркор сифатида барча тушумнинг 4 фоизи миқдорида солиқ тўлашига тўғри келаётганди.

Президент фармони билан ушбу масалага ечим таклиф этилди: эндиликда таъкидланган тоифадаги тадбиркорлар реализация қилинган суммадан (2,5 фоизли ҳақ) чорак қисмини солиқ сифатида тўлайди.

Шунинг билан бир қатор масалалар ҳам ҳал этилди. Хусусан, 4,5 мингга яқин телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар иш ўрнини барқарор сақлаб қолади. Бундан ташқари, солиқ тўловчи тадбиркорлар онлайн пул ўтказмалар орқали хизмат кўрсатиш, бир вақтнинг ўзида хуфиёна иқтисодиётга қочмайди.

Маълумот учун, 2018 йилда телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлари томонидан 7 миллиард сўмга тенг сумма реализация қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 59
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 195
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 167
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Бўлимлар