«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 07:21
ЎЗO‘Z

Адлия вазирлиги журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарлик белгиламоқчи

28 июн, 21:45 3 052 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазирлиги журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарлик белгиламоқчи Бугун, 28 июнь куни Адлия вазирлиги томонидан «Медиа-саводхонлик ва fake-news» мавзусида журналистлар учун семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев, Қонунчилик палатаси қўмита раиси Илҳом Абдуллаев, журналистлар, блогерлар, соҳа мутахассислари иштирок этишди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Ахборот тарқатиш ҳуқуқи ва масъулияти, ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик масалалари муҳокама қилинган семинарда куни кеча қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида тилга олинган вазифалар ҳам эътибор марказида бўлди.

Хусусан, қарорда айтилган «икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумот тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумот тақдим этганлик, шунингдек, оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни белгилаш тўғрисида таклифлар киритсин» деган банд юзасидан семинарга йиғилганларнинг мулоҳазалари тингланди.

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев ушбу масала юзасидан қуйидагича баёнот берди: «Президент қарорига асосан Адлия вазирлиги томонидан журналистларга маълумот тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумот тақдим этиш, шунингдек, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ва журналистларга босим ўтказганлиги учун давлат органларининг жавобгарлиги масаласини қонунчиликка киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бунда, биз биринчи навбатда, профессионал қатлам, яъни журналист ва блогерлардан тегишли таклифларни кутиб қоламиз».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 588
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 87
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 188
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 91
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Бўлимлар