«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:23
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ОАВни амалда ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантириш йўлида

26 июн, 00:23 2 810 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ОАВни амалда ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантириш йўлида Фото: Facebook/Комил Алламжонов
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоасининг Австрияга ишчи ташрифи доирасида ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда агентлик директори Комил Алламжонов фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Қайд этилишича, мулоқот давомида Ўзбекистондаги ислоҳотлар йўналиши ва кўлами, жумладан, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар батафсил муҳокама қилинди.

“ЕХҲТ вакилига Ўзбекистонда ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги сўнгги жиддий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, давлат раҳбари томонидан мамлакатимизда сўз эркинлиги ва ОАВ ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳамда Ўзбекистон ОАВни амалда ҳақиқий тўртинчи ҳокимиятга айлантириш йўлида экани билдирилди”, деб ёзади Алламжонов.

Алламжоновнинг маълум қилишича, Арлем Дезир хориж ахборот ресурсларига киришдаги техник муаммолар бартараф этилганидан мамнунлигини изҳор қилди. У шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни ва уларнинг натижаларини катта қизиқиш билан кузатиб бораётгани ҳамда бу жараёнларни юқори баҳолашини таъкидлади.

“У кенг кўламли ўзгаришларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кучли сиёсий иродаси туфайли эришилгани ва бу ислоҳотлар нафақат давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга, балки мазкур саъй-ҳаракатларнинг натижаси бутун минтақадаги ҳолатга ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирди”, дея таъкидлайди Комил Алламжонов.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган маҳаллий ва хориж журналистларининг мамлакат қонунлари ҳамда халқаро этика меъёрлари, стандартларига риоя этиши масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Фото: Facebook/Комил Алламжонов
Таъкидланишича, ижтимоий ва маиший масалаларга қасддан сиёсий тус бериш, ёлғон йўли билан ва фактларни текширмасдан нотўғри маълумотларни узатадиган “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда Ўзбекистон танқидга қарши эмаслиги, бироқ танқид асосли, холис ва журналистик фаолият мезонлари бузилмаган ҳолда бўлиши кераклиги яна бир бор таъкидланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 2
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар