«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:42
ЎЗO‘Z

“Қурол тўғрисида”ги қонунни қабул қилишдан мақсад нима?

25 июн, 22:30 3 697 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Қурол тўғрисида”ги қонунни қабул қилишдан мақсад нима? Сенат аъзоси Фаррух Дадаходжаев Сенатнинг 20-ялпи мажлисида “Қурол тўғрисида”ги қонуннинг асосий мақсади қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мулкни ҳимоя қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш эканлигини таъкидлади.

Сенатор қонуннинг бир қанча аҳамиятли жиҳатларини санаб ўтди. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласининг асосий принципларига қуйидагилар киради:

- қонунийлик, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, сақлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш устуворлиги;
- соҳага оид халқаро мажбуриятларни виждонан бажарилиши;
- ахборотнинг ошкоралиги ва ундан фойдалана олиш.

Қонуннинг маъқулланиши мамлакатимиз ҳудудида қурол муомаласининг ҳуқуқий асосларини белгилашга, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки ҳимоясини таъминлашга ҳамда қуролдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шунингдек, қонунда қурол, ўқотар қурол, газли қурол, калта стволли қурол, пневматик қурол, сигнал берувчи қурол, совуқ қурол, улоқтириш қуроли, ўқ-дорилар, қурол муомаласи ва қурол эгаси каби асосий тушунчалар очиб берилмоқда. Қонунга асосан, мўлжалланган мақсади, асосий параметрлари ва тавсифлари бўйича қурол фуқаровий, хизмат ва жанговар қурол турларига бўлинмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 85
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 285
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар