«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2019, 11:34
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик снайперлар «АрМИ – 2019» мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда

24 июн, 10:20 778 Жамият
Ўзбекистонлик снайперлар «АрМИ – 2019» мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда
«АрМИ – 2019» халқаро армия ўйинлари доирасида Беларусь республикасида ўтказиладиган «Мерганлар марраси» беллашувида ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам иштирок этади. Айни вақтда нуфузли мусобақага тайёргарлик Шарқий ҳарбий округда қизғин давом этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш керакки, нуфузли тадбирнинг ўтган йилги баҳсларида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган мамлакатимиз вакиллари 18 давлатнинг 19 жамоаси ичида муносиб қатнашиб, 4-ўринни қўлга киритган эди.

Бу йилги баҳсларда иштирок этиш учун 8 нафар мерган Фарғона дала- ўқув майдонида тайёргарлик олиб боришмоқда.

– Беларусда бўладиган мусобақага 3 та жуфтликни олиб кетаман, бироқ айни пайтда 4 та жуфтликни тайёрлаяпман. Чунки ҳар доим рақобат муҳити бўлиши керак. Шундагина кўзланган мақсадга эришамиз. Мерганларнинг тайёргарлиги яхши. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Жамоамиз билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз, – дейди жамоа раҳбари подполковник Қудрат Эргашбоев.

Мусобақа иштирокчилари асосан 3 та шарт бўйича беллашади. Ҳар бир шарт бир нечта машқлардан иборат.

Якуний натижа шартлар давомида тўпланган балларнинг умумий ҳисоби бўйича аниқланади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбий машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото, видео) 20 май, 08:23
  • Мудофаа вазирлиги ҚВЗ терма жамоаси халқаро фестивалда 2-ўринни эгаллади (фото) 04 дек, 11:05
  • Халқаро мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари 2-ўринни қўлга киритди 06 окт, 12:55
  • Ўзбекистонлик разведкачилар тўсиқларни мисли кўрилмаган тезликда босиб ўтишди 02 авг, 19:57
  • АРМИ-2017: “Хавфсиз йўналиш” танловида Ўзбекистон жамоаси бронза медалини қўлга киритди 07 авг, 15:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек тилининг латофати ва жозибасини ҳис қилмоқчи бўлганлар ўлмас мақомларимизни эшитсин» (видео) 22 окт, 11:09 19
  • Жиззахда ов қуролидан фойдаланган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилинди 22 окт, 10:53 91
  • Ҳайдовчи фоторадарга тушганда баённома тузишни бекор қилиш таклиф этилмоқда 22 окт, 10:48 114
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро танловда 1-ўринни қўлга киритди (фото) 22 окт, 10:30 99
  • Чехия контрразведкаси Россия жосуслик тармоғини фош этганини маълум қилди 22 окт, 10:03 181
  • Президент ўзбек тили тарғиботи ҳақида: «Интернет имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак» 22 окт, 09:37 95
  • Украинада 218 прокурор ишдан бўшатиладиган бўлди 22 окт, 09:13 191
  • Байрутдаги намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда 22 окт, 08:50 133
  • 71 ёшли раққоса ёш йигит билан рақсга тушиб барчани лол қолдирди (видео) 22 окт, 08:16 890
  • Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб нималар ўзгаради? 22 окт, 07:43 1 107
  • Бўлимлар