«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:50
ЎЗO‘Z

Бухорода 4 маҳбус қамоқхонадан қочиш учун 1,5 ой давомида ҳожатхона остидан лаҳм ковлаган

19 июн, 23:16 4 694 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода 4 маҳбус қамоқхонадан қочиш учун 1,5 ой давомида ҳожатхона остидан лаҳм ковлаган Бухоро вилояти ИИБ Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли 1-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган ёшлар билан тил бириктириб, қочишга уринган ўта хавфли рецидивист-маҳкумга яна ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди раиси Улуғбек Бозоровга асосланиб «Дарё» хабар қилди.

2008 йилдан буён Жиноят Кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 4-қисми, «в» банди, 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми, «а» банди, 4-қисми «в» банди ва бошқа қатор моддалар билан айбланиб, 59-модда 8-қисми қўлланилиб, жами 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича судланган фарғоналик Отабек Саидов қамоқхонада ҳам жиноят содир этди.

2018 йил 21 ноябрь куни Отабек Саидов жазони ижро этиш колониясида муддатини ўтаётган 1990 йилда туғилган Рўзиматжон Дадабоев, 1992 йилда туғилган Отабек Жўмартов ва 1997 йилда туғилган Азизбек Маҳкамовни фикрини бузиб, уларни алдов йўли билан озодликка чиқишга ундаб, мазкур муассаса ҳудудидан қочиб кетишни режалаштирган. Ўз режаларига кўра, муассаса атрофини ўраб турган девор яқинида жойлашган маҳкумлар учун мўлжалланган ҳожатхона остидан лаҳм қазиш орқали муассаса ташқарисига чиқиб қочишни мўлжаллашган.

Отабек Жўмартов, Рўзиматжон Дадабоев ва Азизбек Маҳкамовлар ҳожатхона ички қисмидаги охирги ўриндиқ жойининг бетон қисмини синдириш орқали ертўлага тушиш учун махсус жой тайёрлаган. Maxсус лаҳм қазиш учун керак бўладиган белкурак, болға, челак, темир бўлаклари сингари анжомларни ҳожатхонага олиб келиб қўйган.

2018 йил декабрь ойидан бошлаб аста-секинлик билан ҳожатхона ён девори бетон қисмини синдириш орқали махсус тешик ҳосил қилган. Ундан ҳожатхона остки йўлига тушиб, 1,0х1,30 метр ҳажм катталикдаги қисмини синдириб, белкурак ёрдамида яна лаҳм қазишда давом этган. Кейинчалик куннинг маълум бир қисмида муассаса қўриқчиларига сездирмасдан жиноий гуруҳ аъзолари навбат билан лаҳм қазиб боришга ўзаро келишиб олган. Бироқ жиноий ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олишмаган.

2019 йил 1 январда жиноий гуруҳ аъзолари муассаса ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган.

7 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан маҳкумлар томонидан содир этилган жиноятга яна ҳукм ўқилган. Ҳукмга кўра, Отабек Саидовга ЖКнинг 25-, 222-моддаси (Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш) 2-қисми «в» банди билан айбли, деб топилган. Ўта хавфли рецидивистга ЖКнинг 34-, 60-моддасига асосан 16 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган.

Рўзиматжон Дадабоев ҳамда Азизбек Маҳкамов ЖКнинг 25-, 222-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг 60-моддасига асосан, ҳар бири 8 йил 2 ой муддатга, Отабек Жўмартовга эса 12 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар