«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 14:56
ЎЗO‘Z

Юлий Юсупов: "Коррупцияни келтириб чиқарадиган омиллар билан курашишни ўрганинг"

19 июн, 12:42 2 836 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юлий Юсупов: "Коррупцияни келтириб чиқарадиган омиллар билан курашишни ўрганинг" Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берган эди. Унинг фикрича, коррупционерларга қарши ўлим жазосини жорий этиш доим ҳам самара бермайди. «Ўлим жазоси — масаланинг ечими эмас».

Иқтисодчи Юлий Юсупов бу борадаги фикрлари билан ўзининг Facebook’даги саҳифасида бўлишди деб ёзади Дарё нашри.

Бир пайтлар куч тузилмасининг вакили босим ўтказиш ва қатл этиш фойда келтирмаслигини айтган эди. Ва у тўғри сўзлаган. Коррупцияга қарши курашишда унинг омилларини бартараф этиш керак (амалдорлар нимагадир рухсат бериши ёки тақиқлаши мумкин бўлган қоидани). Уни фақатгина шу йўсинда енгиш мумкин.

Хусусан, барча муаммони ечиш йўлида доим вазиятни мураккаблаштиришни истайдиган куч тузилмалари вакилларининг ўзи ҳам ёрқин мисол бўла олади. Валюта тақсимоти сектори узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда коррупцияга ботган соҳа бўлиб келган. Ўзларининг танишлари учун валютани расмий курсда тақсимлаш ёки порахўрлик орқали у ердан миллиардлаб ўғирлашарди (сўмда эмас). Ҳозир қани ўша оғилхона? У энди йўқ. Нега? Ҳамма порахўрларни отиб ташлашгани учунми? Йўқ. Шунчаки амалдорлар томонидан бўлинадиган жой ўрнига оддий бозор яратилди. Тамом. Ўғирлайдиган нарсанинг ўзи қолмади.

Жаноб Йўлдошевнинг мулоҳазали баёноти эса кўпчиликни таажжубга солди: ‘Сизда Сталин йўқ’, ‘барча порахўрларни Мустақиллик майдонида отиш керак’, ‘порахўрлар учун янги 4 та қабристон қуриш лозим’! Одамни эти жунжикиб кетади. Яна бироз кутсанг, амалдорларни қандай қилиб қатл этиш борасида баҳс-мунозара бошланиб кетади.

Одамлар, муаммонинг сабаблари билан курашишни ўрганинглар энди!

Юлий Юсупов, иқтисодчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 0
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 1
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 41
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 15
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 128
  • Бўлимлар