«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 02:32
ЎЗO‘Z

Оқ йўл сизга, офицерлар!

17 июн, 13:13 1 038 Жамият
Оқ йўл сизга, офицерлар!
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тарихида 2019 йил 15 июнь санаси қувончли воқеа ила муҳрланди. Ушбу кунда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтининг навбатдаги битирувчиларига бағишланган маросим бўлиб ўтди ва уларга тантали равишда диплом ва кўкрак нишонлари топширилди.

Сафда турган ёш офицерларга ўтган давр мобайнида тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан мутахассисликлар бўйича замонавий моддий-техник база асосида таълим-тарбия берилди. Институтда таҳсил олиш жараёнида бўлажак офицерларнинг юксак профессионал тайёргарликка, энг илғор инновацион билим ва кўникмаларга эга бўлишларига, хорижий тилларни ўрганишларига алоҳида аҳамият берилди.

Натижада битирувчиларнинг ҳарбий билим ва кўникмалари юксалиш билан бирга, уларнинг қалбида ватанпарварлик, садоқат ва матонат туйғулари шаклланди.

Тантанали маросимга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари, битирувчиларнинг ота-оналари ташриф буюриб, ёш офицерларни институтни тамомлаганликлари, офицер деган шарафли номга сазовор бўлганликлари билан самимий муборакбод этиб, унутилмас байрам билан табрикладилар.

“Йилдан-йилга Ўзбекистонимизнинг ёш йигитларида ўз тақдирини Ватан ҳимоячиси каби шарафли касб билан боғлаш истаги юқорилаб бормоқда”, – дейди Мухаррам Расулова. – Отаси каби ҳарбий бўлишга қарор қилган ўғлим Зиёвутдин ҳам бугунги кунда битирувчилар қаторида турганлиги мен учун жуда ҳам қувончлидир. Компьютер технологиялари лицейида таҳсил олиши давомида у институтга ўқишга киришга қизғин тайёргарлик кўрди, спорт билан мунтазам шуғулланди. Натижада, офицер бўлиш орзуси амалга ошди”.

Тадбирда сўзга чиққан Институт бошлиғи полковник М.Х.Рустамбаев сафда қад ростлаб турган офицер-кадрлар келгусида қандай лавозимларда хизмат қилишмасин, юксак масъулият, ҳалоллик ва камтарлик фазилатларини намоён этишларини, она Ватани, халқи ва Президентига бир умр содиқ қолишларини таъкидлади.

Шунингдек, Ҳарбий-техник институтида ташкил этилган битирув маросими ўзига хос анъаналарга бой бўлди. Дастлаб эндигина таълим муассасасини битирган ёш лейтенантлар номидан биринчи босқич курсантларига ўтган 4-5 йил давомида эгалланган билим ва кўникмаларга суянган ҳолда маслаҳат ва тавсиялар билдирилди ҳамда тантанали тарзда “Мурожаатнома” топширилди. Сўнгра барча битирувчилар жўрлигида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳақидаги махсус қўшиқ жонли равишда ижро этилди.

Барча иштирокчилар кўзларида қувонч ва хурсандчилик яққол намоён бўлган тадбир эстрада юлдузлари ҳамда Институт бадиий жамоаси иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

“Бугунги байрам, битирувчиларнинг тантанали маросими бир умрга ёдимизда сақланиб қолади. Барча сафдошларим қаторида мен ҳам, яқинларим ҳам биринчи офицерлик унвонига эга бўлганлигимдан хурсандмиз. Келгусида Ватанимга хизмат қилиш йўлида бор куч-ғайратимни ва билимларимни сафарбар этишга, Президентимиз ва халқимизга сидқидилдан садоқат билан хизмат қилишга ваъда берамиз” – дейди Институт битирувчиси, лейтенант Исмоил Очилов.

Биз эса Миллий гвардия тизимида кучли ва юқори салоҳиятли профессионал ҳарбий кадрлар хизмат қилишидан фахрланамиз. Ёш офицерларимизга келгуси хизмат фаолиятларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Нафосат Зафарова

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Офицерликка бир қадам 27 май, 20:22
  • Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди 15 май, 13:15
  • Президентнинг Миллий гвардия бўйича фармони қабул қилинади 16 апр, 10:37
  • Ўзбекистон Миллий гвардияси тезкор машғулотларидан видеорепортаж тақдим қилди (видео) 08 ноя, 05:43
  • Энди лицей битирувчиларига сертификатлар топширилади 16 мар, 08:41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хива турк дунёсининг маданий пойтахти бўлиши кутилмоқда 18 сен, 00:13 138
  • Баҳодир Жалолов ҳам чорак финалга чиқди 17 сен, 23:58 162
  • Дилшодбек Рўзметов ҳам чорак финалга чиқди 17 сен, 23:42 120
  • Автомобилларга уч фоизлик йиғимни харидор эмас, ишлаб чиқарувчи тўлайди 17 сен, 23:26 229
  • Россияда ўзбекларнинг полицияга ҳужум қилгани тасдиқланди 17 сен, 23:00 370
  • Қора туйнуклар орқали замонлар оша саёҳат қилиш мумкин дейишмоқда 17 сен, 22:34 491
  • Ўзбекистоннинг яна икки вакили жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқди 17 сен, 22:11 246
  • Хайрулла Ҳамидов шеъри: Бадниятлар 17 сен, 22:00 517
  • iPhone ХR ва XS’да бир вақтда бир неча камерадан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади 17 сен, 21:35 177
  • Юнон-рум курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди 17 сен, 21:10 246
  • Бўлимлар