«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:56
ЎЗO‘Z

Бош прокурор сайёр қабулидан сўнг 38 та суд қарорига протест киритилди

15 июн, 13:00 3 447 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокурор сайёр қабулидан сўнг 38 та суд қарорига протест киритилди Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг жорий йил дастлабки беш ойлик фаолияти юзасидан бўлиб ўтган брифингда Бош прокурор томонидан жойларда ўтказилган сайёр қабуллар ва уларнинг натижалари хусусида ҳам гапирилди.

Таъкидландики, сайёр қабулларда ўттиз уч минг нафардан кўп фуқаролар арзи тингланиб, 13 минг нафар фуқаронинг муаммоси жойида ҳал этилган. Сайёр қабуллар давомида фуқароларнинг суд қарорларидан норози бўлиб йўллаган мурожаатлари кўриб чиқилиши натижаси 38 та «дело» бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларига нисбатан кассация ва назорат тартибида протест киритилди. Ҳозирда протестларнинг 26 таси қаноатлантирилган бўлиб, 12 та протест суд муҳокамасида кўрилмоқда.

Шу ўринда маҳкама томонидан ўтган беш ойда давомида суд қарорларига нисбатан киритилган протестлар ҳақида икки оғиз.

Бош прокуратура маълумотига кўра, ушбу даврда жиноят ишлари бўйича судларда 259 нафар шахс жиноят содир этганликда айбсиз деб топилиб, оқланган. Шундан, 73 нафар шахс бевосита прокуратура органлари ташаббуси билан реабилитация қилиниб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Прокурорларнинг протестига асосан 693 та (165 та апелляция, 383 та кассация, 100 та назорат ва 45 та хусусий) ноқонуний суд қарорлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган.

Иқтисодий ишлар бўйича судларга 750 та (24.631.552 сўмлик) прокурор даъво аризалари киритилиб, шундан 715 таси қаноатлантирилган, 23 таси рад этилган,

4 таси иш юритишдан тугатилган, 8 таси кўрмасдан қолдирилган. Мазкур суднинг апелляция инстанциясида жами 1.146 та ишлар кўрилган бўлиб, шундан 261 таси бекор қилинган бўлса, 145 таси ўзгартирилган. Бу босқичда кўрилган ишларнинг 85 таси прокурор протестлари асосида бекор қилинган ва ўзгартирилган. Кассация инстанциясида 201 та қарорларининг бекор қилингани (ёки ўзгартирилгани) ҳам прокурор протестларига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида жами 277 та ишлар кўрилган бўлиб, 150 таси бекор қилинган ҳамда 47 таси ўзгартирилган. Шундан, прокурор протестлари асосида бекор қилинганлари 12 тани ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатида жами 12 та хўжалик иши кўрилган бўлса, уларнинг ярмидан кўпроғи прокурор протестлари асосида бекор қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича судларнинг турли босқичларида 514 та суд қарорлари прокурор протестларига асосан қонунга мувофиқлаштирилгани (апелляция-96, кассация-392, назорат-26) айтилади.

Маъмурий судларга фуқаро, тадбиркор ва давлат манфаатларини кўзлаб, жами 66 та прокурор аризалари киритилган. Шунингдек, маъмурий судларнинг апеллация, кассация, назорат босқичларида прокурор протестлари асосида 369 та суд қарори бекор қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар